Ucell «Тармоқ ичида қулай» хизматлар тўпламида лимитларни 5 каррагача оширди!
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари мижозларни янада кўпроқ жалб этиш, уларнинг садоқатини ошириш учун янги тариф режалари ва хизматлар жорий этишмоқда, шунингдек, турли акциялар ўтказишмоқда. Ucell бренди остида уяли алоқа хизматларини кўрсатувчи «COSCOM» МЧЖ ХК ҳам бундан мустасно эмас.
ЎҚИНГ: Ucell ва Artel Mobile акцияси: ҳар ойда 3000 МБгача бонус!
Ucell уяли алоқа оператори 23 март санасидан бошланган акция доирасида ўзининг «Тармоқ ичида қулай» хизматлар тўпламида янада кўпроқ дақиқа, SMS-хабар ҳамда мегабайтлар тақдим этмоқда. Компания сайтида эълон қилинган хабарга кўра, 2018 йилнинг 23 мартидан ушбу хизматлар тўпламидаги дақиқалар миқдори 3 каррага ошган, SMS ва МБлар эса – нақ 5 каррага!
Энди Ucell абонентлари «Тармоқ ичида қулай» хизматлар тўплами билан 12 630 сўм эвазига 12 кунлик муддатга тармоқ ичида 3000 дақиқа, Ўзбекистон бўйича 1000 SMS ва 100 МБ оладилар.
Хабарда маълум қилинишича, ушбу акция уч ой мобайнида, яъни 2018 йилнинг 23 июнь санасигача амал қилади. Хизматлар тўпламининг шартлари ва бошқа маълумотлар билан Ucell сайтида батафсил танишиш мумкин.
ЎҚИНГ: Ucell’дан хушхабарлар: ҳар куни TAS-IX учун 50 МБ, Telegram учун 33 МБ!