Ucell Тошкент шаҳри ва вилоятида 3G/4G тармоғини кенгайтирмоқда

Ucell Тошкент шаҳри ва вилоятида 3G/4G тармоғини кенгайтирмоқда

Ucell савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келаётган «COSCOM» МЧЖ ХК Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ўз уяли алоқа тармоғини кенгайтиришда давом этмоқда. Оператор бу борадаги навбатдаги ишлар ҳақида ўз сайтида маълум қилган.

Хабарда айтилишича, мамлакатимиз пойтахтида ҳамда Тошкент вилоятида 3G/4G тармоғини кенгайтириш учун 2017 йил октябрь ойининг иккинчи ярмидаёқ яна жами тўққизта база станцияси фойдаланишга топширилган.

ЎҚИНГ: Ucell ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улашни йўлга қўйди

Жумладан, фақат шу муддатнинг ўзида Тошкент шаҳрида 4G стандартидаги жами 8 та база станцияси ишга туширилган бўлиб, улар қуйидаги ҳудудларда жойлашган:

  • Шайхонтоҳур туманининг Сағбон ва Навоий кўчаларида;
  • Мирзо Улуғбек туманининг Т.Малик ва Қодиров кўчаларида;
  • Юнусобод туманининг Амир Темур кўчасида;
  • Чилонзор туманининг 13-мавзесида;
  • Яшнобод туманининг Мирзо Улуғбек кўчасида ва Авиасозлар даҳасида.

Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманининг Эркин қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида 3G стандартидаги база станцияси ишга туширилган.

ЎҚИНГ: Ucell «Қулай» хизматлар тўпламларининг қамров ҳудудини кенгайтирди ва муддатини узайтирди

База станцияларининг кўпайиши ва хизмат кўрсатиш ҳудудининг кенгайиши Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг янада кўпроқ қисмини сифатли уяли алоқа билан таъминлашга имкон яратади, дейилади оператор хабарида.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.