Ucell яна иккита янги контент-хизматни ишга туширди

  •   DiMaX
  •  2097
  •  16.12.2017 13:32

Ucell яна иккита янги контент-хизматни ишга туширди

 

Ўз абонентлари учун ҳамкорлари билан биргаликда турли кўнгилочар хизматларни тақдим этиб келаётган Ucell уяли алоқа оператори ўз абонентлари учун яна иккита контент-хизматни йўлга қўйди. «Paparatsi» ҳамда «Sport portali» деб номланувчи бу хизматлар Viamobi контент-провайдери билан ҳамкорликда ишга туширилган, дейилади оператор сайтидаги хабарда.

ЎҚИНГ: Давлатга оид ва ижтимоий веб-ресурсларга Ucell абонентлари имтиёзли нархларда киришади

«Paparatsi»: машҳур шахсларни биласизми?

Булардан биринчиси – «Paparatsi» бу квест-хизмат бўлиб, унга машҳур тарихий шахслар ҳақидаги бир неча мингта савол киритилган. Ушбу саволлар поп-маданиятнинг ҳозирда ҳаёт бўлган «юлдуз»ларига ҳам, тарихий шахсларга ҳам алоқадор бўлиши мумкин. Мазкур хизмат турли ёш гуруҳларига мўлжалланган ва ҳар хил шахслар ҳақидаги саволларга жавоб топиб вақт ўтказиш имконини беради. Жалб этиш учун мотивация сифатида ўйновчиларнинг ички рейтинги ҳамда бошқа ўйновчилар билан дуэллар қилиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, дўстларни мусобақага чорлаш ҳамда вақт бўйича гуруҳ мусобақаси уюштириш функциялари ҳам киритилган.

Порталга кириш хизматнинг 6400 қисқа рақамига 15 (рус тили учун) ёки 16 (ўзбек тили учун) буйруғини юбориш орқали амалга оширилади. «Paparatsi» хизматига обуна бўлиш учун 6400 қисқа рақамига исталган SMS-хабарни юбориш ёки *853# USSD-сўровини териш лозим.

ЎҚИНГ: Ucell мусиқа шайдолари учун Zvooq хизматини йўлга қўйди

«Sport portali» – спортга қизиқувчилар учун

Янги контент-хизматларнинг иккинчиси «Sport portali»  деб номланган ва абонентлар учун SMS орқали бутун дунёдаги спортнинг ҳар хил (футбол, хоккей, бокс, ММА, кибер-спорт, автоспорт, теннис, биатлон, фентези каби) турларига оид контентга бир лаҳзадаёқ кириш имконини тақдим этади.

Абонент бу хизматга обуна бўлиб, спортдаги турли воқеалардан СМС орқали онлайн-узатишларни олиш, ҳар хил лигаларнинг ўйинчилари ва жамоалари статистикаларини кўриш имконига эга бўлади.

Порталга кириш хизматнинг 6500 қисқа рақамига 15 (рус тили учун) ёки 16 (ўзбек тили учун) буйруғини юбориш орқали амалга оширилади. «Sport portali»  хизматига обуна бўлиш учун 6500 қисқа рақамига исталган SMS-хабарни юбориш ёки *854# USSD-сўровини териш лозим.

Мазкур контент-хизматлар ҳақидаги батафсил маълумотни Ucell сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell абонентлари учун OLX.uz’нинг «Эълонлар тахтаси» ишга тушди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.