Ucell янги – «Кайфият» тариф режалари тизимини жорий этди

  •   DiMaX
  •  45058
  •  27.04.2018 18:04

Ucell янги – «Кайфият» тариф режалари тизимини жорий этди

Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари турли янги тарифлар, акциялар ва бонуслар билан ўз мижозларини хурсанд қилишда давом этишмоқда. Ucell бренди остида фаолият юритаётган «COSCOM» МЧЖ ҳам бу борада фаоллик кўрсатмоқда.

ЎҚИНГ: Ucell ҳар хил бонусларга тўла «Янги ижобий» тариф режасини жорий этди!

Энди эса Ucell оператори «Кайфият» янги тариф режалари тизимини тақдим этди. Ушбу тариф режалари тизими 10 000 сўмдан бошланган ойлик абонент тўлови эвазига абонентларга мулоқот учун энг керакли барчаси – бутун бир ой учун дақиқалар ва мегабайтларни тақдим этади. Тизимда учта тариф режаси кўзда тутилган:

«Яхши кайфият» тарифида абонентга тармоқ ичида 500 дақиқа, Telegram иловаси учун 300 мегабайт ҳажмида трафик тақдим этилади. Унинг ойлик абонент тўлови атиги 10 000 сўмни ташкил этади.

Иккинчи тариф режаси эса «Зўр кайфият» дея номланган бўлиб, тармоқ ичида 750 дақиқа, тармоқдан ташқарида 25 дақиқа, умумий интернет учун 300 мегабайт ҳамда Telegram иловаси учун 500 мегабайт ҳажмида трафикни ўз ичига олади. Ушбу тарифнинг абонент тўлови ойига 15 000 сўмга тенг.

ЎҚИНГ: Ucell акцияси: ҳисобни QIWI орқали тўлдириб, 100 фоизлик бонус олинг!

«Аъло кайфият» деб аталувчи учинчи тариф режасида эса тармоқ ичида 1000 дақиқа, тармоқдан ташқарида 50 дақиқа, интернет учун 500 ҳамда Telegram учун 1000 мегабайт ҳажмида трафик берилади. Буларнинг барчаси 20 000 сўм миқдоридаги ойлик абонент тўлови эвазига тақдим этилади.

Бугина эмас: абонентларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур тариф режаларида яхши бир опция киритилган. Яъни, агар ойнинг дастлабки кунларида абонентнинг ҳисобида ойлик абонент тўловини ечиш учун етарли маблағ бўлмаса, у ҳолда абонентнинг ҳисобидан кунлик абонент тўлови ечилади ҳамда бир кунлик дақиқалар ва мегабайтлар белгиланади.

Ушбу опция ҳамда умуман «Кайфият» тариф режалари хусусида батафсил маълумот олиш учун Ucell сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 31 мартдан Ucell’нинг «Янада кўп ижобийлик» акцияси доимий бўлди