Ucell янги рақамли SIM-карталарни абонентнинг уйигача элтиб бермоқда

Ucell янги рақамли SIM-карталарни абонентнинг уйигача элтиб бермоқда

Ucell уяли алоқа оператори абонентларида, шунингдек, унинг тармоғига уланишни энди режалаштираётган барча-барчада «Рақам танлаш» хизмати орқали Компания сайтидан исталган телефон рақамини танлаш ва олдиндан буюртма беришдек ажойиб имконият мавжуд. Шунингдек, янги – «Рақамни етказиб бериш» опцияси билан Тошкент шаҳрининг исталган нуқтасига рақамни етказиш учун буюртма расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда операторнинг расмий сайтида маълумот берилган.

Рақамни элтиб бериш тартиби қуйидаги суратда акс эттирилган:

Қолаверса, Ucell сайтидаги янги интерактив харита ёрдамида ўзингизни қизиқтирган исталган компания офиси ва дилерлик пункти жойлашган нуқтани топишингиз мумкин. Қуйидаги суратда комания расмий хизмат кўрсатиш офислари ва дилерлик нуқталарининг жойлашиш харитаси берилган:

Айтиш керакки, «Рақамни етказиб бериш» хизмати операторнинг ҳамкори билан биргаликда ташкил этилган. Бу ҳақдаги батафсил маълумотларни шу ҳамкор сайтидаги тегишли саҳифа орқали, шунингдек, Ucell’нинг махсус хабари орқали олиш мумкин.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.