Уч модулли камерага эга Huawei P20 Plus’нинг илк «жонли» сурати чиқди!

  •   DiMaX
  •  398
  •  14.02.2018 12:54

Уч модулли камерага эга Huawei P20 Plus’нинг илк «жонли» сурати чиқди!

Хитойлик техногигант ўзининг навбатдаги тақдимот маросими учун таклифнома тарқатаётгани ҳақида ёзганмиз. Мазкур тадбирда Huawei P20, P20 Plus ҳамда P20 Lite моделларидан иборат янги смартфонлар намойиш этилади. Шулардан «кичкинтой»и – P20 Lite моделининг видеоси ва расмларини аллақачон кўргандирсиз ҳам.

ЎҚИНГ: Ромсиз Huawei P20 Lite’нинг ҳар томонлама «жонли» суратлари ва видеоси тарқалди

Энди эса, ушбу смартфонларнинг «катта»си – Huawei P20 Plus флагманининг илк «жонли» расмини AndroidHits нашри эълон қилди.

Ушбу сурат айнан қаерда туширилгани маълум қилинмаган. Фоторасмда акс этган вазиятга қараганда, бу қанақадир кўргазмага ўхшайди. Смартфоннинг хусусиятлари ёзилган варақда эса BOE логотипи кўринади. Эҳтимол, бу ерда дисплейсоз BOE Technology Group Co ҳақида гап кетаётгандир, аммо унинг логотипи умуман бошқача кўринишга эга. Шундай экан, бу расмга юз фоиз ишониш ҳам қийинроқ. Лекин шуниси ҳам борки, купертинолик гигантнинг iPhone X суперфлагманидан кейин илк «кемтик»ли экранни айнан шу компания яратган эди.

ЎҚИНГ: iPhone X яккаҳокимлигига чек қўйишмоқчи – BOE «ўйиқли» AMOLED-дисплей яратди!

Хулласи калом, юқоридаги суратда биз томонлари ўзаро 18:9 нисбатда бўлган, «ўйиқ»ли дисплейга эга смартфоннинг олд томонини кўряпмиз. Балки шу «кемтик»да сўзлашув динамиги, олд камера ва бошқа датчиклар жойлашгандир. Бироқ экраннинг остида ҳам энлигина ром мавжуд.

Хабарингиз бор – хитойлик корпорациянинг янги смартфонлари 27 мартда Парижда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида тақдим этилади. Huawei P20 Plus модели якки кристалли HiSIlicon Kirin 970 процессорига ҳамда учта модулли бош камерага эга бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei P20’лар тақдимотига таклифнома тарқатяпти – унда P20’ларнинг уч модулли эканига шама қилган

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.