Учинчи чоракда ким энг кўп смартфон сотгани маълум бўлди

Учинчи чоракда ким энг кўп смартфон сотгани маълум бўлди

Таҳлилчилар жорий йилнинг учинчи чораги бўйича смартфонлар бозорининг натижаларини маълум қилишди. Унга кўра, мазкур бозорда Samsung Electronics етакчилигини сақлаб қолди, деб ёзади SamMobile.

Компаниянинг 2017 йил учинчи чораги ҳисоботига қараганда, у смартфон етказиб бериш ҳажмини ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 5 фоизга оширган. Samsung бу ҳисобот даврида 83,4 миллионта смартфонни сотишга улгурган. Бунинг асосий сабабчиси деб янги тақдим этилган Note 8 фаблети ҳамда янгиланган Galaxy J туркуми смартфонларидир, дея изоҳлашади компаниядан.

ЎҚИНГ: Энг кўп сотилаётган смартфон номи эълон қилинди

Айтиш керакки, жорий йилнинг учинчи чорагида бозорнинг умумий ҳажми 393 миллион смартфонни ташкил этади. Шундан 21 фоизи Samsung ҳисобига тўғри келмоқда.

Иккинчи ўринда эса Apple кетмоқда. Мазкур корпорация 46,7 миллионта «айфон» сотиб, дунё смартфон бозорининг 11,9 фоизини банд этган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.