Уфалик ихтирочи телефонни гулхандан қувватловчи ускуна яратди

  •   DiMaX
  •  1529
  •  04.05.2017 18:17

Уфалик ихтирочи телефонни гулхандан қувватловчи ускуна яратди

Уфада яшовчи Айдар Хайруллин телефон батареясини қувватлаш учун электр энергияси талаб қилмайдиган печь-зарядка ясади, дея хабар беради Футурист нашри.

Қурилма кичкина мангалга ўхшаб кетади, уни ясаш унча қийин ҳам эмас. Ускунанинг асосий детали – печнинг иссиқлигини электр энергиясига айлантириб берувчи генератордир. Генераторни шу печнинг деворига илиб қўйилса ва унга телефон уланса бас.

Мана, қуйидаги видеолавҳада бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг:

Дарвоқе, телефонни печдан қувватлаб тўлдириш ҳам худди электр манбаидан тўлдирганчалик вақт олади.

Айдар Хайруллин бу ихтироси учун иккита грант олган. Ҳозирда у ўз қувватлаш қурилмасини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ўзининг айтишича, буюртмачилар орасида Буюк Британия ва АҚШлик сайёҳлар ҳам бор экан. Дастлабки юз нафар буюртмачи аллақачон антиқа қувватлагични олган, дейилади хабарда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!