«Ўлдириб бўлмас» смартфонни ярим нархига оласизми? (+видео)

  •   DiMaX
  •  3107
  •  19.07.2017 10:51

«Ўлдириб бўлмас» смартфонни ярим нархига оласизми? (+видео)

OUKITEL компанияси K10000 Max моделини савдога чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу – на сувдан, на лойдан, на зарбадан қўрқмайдиган смартфондир, деб ёзади Hi-News.ru.

Мазкур компания смартфон фойдаланувчиларини лол қолдиришдан тўхтамаяпти. У ишлаб чиқарган маҳсулотлар нафақат сиғимдор аккумуляторлари, балки юксак самарадорликка ва мустаҳкам ҳимояга ҳам эгалиги билан ажралиб туради. Масалан, Oukitel K10000 модели батареяси бақувват смартфонлар рўйхатида етакчилик қилади, унинг K10000 Pro талқини эса, аккумуляторининг қуввати бир ҳафтага етиши билан бу борада борасида «қирол» смартфон номига даъвогардир.

OUKITEL’нинг навбатдаги мўъжизаси – K10000 Max смартфони эса бетакрор корпусга ҳам эга – у зарбага чидамлилиги, сув ўтказмаслиги ҳамда чангдан ҳимояланганлиги билан ажралиб туради. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас – худди K10000 ҳамда K10000 Pro моделларидаги каби, у ҳам 10000 мА/соат сиғимли аккумулятор билан таъминланган.

Компания вакиллари ушбу смартфоннинг ҳимоя хусусиятлари тасвирланган видеоролик тайёрлашди. Унда K10000 Max смартфонини ҳар кўйга солиб синаб кўришган: аквариумда чўктиришган ва лойга ботиришган. Шунга қарамасдан, телефон ўз фаолиятини тўхтатмаган.


Шу тариқа, яқин ойларда бозорга чиқариладиган OUKITEL K10000 Max модели сенсацион смартфон бўлиши кутилмоқда. У нафақат батареясини битта қувватлашда бир неча кунгача ишлаб бера олади, балки ташқи муҳитнинг турли таъсирларига ҳам бардош беради.

 Айни дамда эса K10000 Max смартфонини чегирма билан сотиб олиш учун махсус акция йўлга қўйилган. Унда иштирок этиш учун мана бу саҳифага кириб, рўйхатдан ўтсангиз, у ҳолда смартфонни 50 АҚШ доллари миқдоридаги чегирма билан харид қилиш имконини берувчи купонга эга бўласиз (унинг асл нархи – 249,99 доллар). Агарда омадингиз келиб қолса-ку, бу мўъжизакор қурилмани ярим нархига олиш имконини ҳам  қўлга киритасиз.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!