Ulefone Armor Mini – қуввати 21 кунга етувчи, «ўлдириб бўлмас» арзон телефон

  •   DiMaX
  •  3285
  •  17.04.2018 11:55

Ulefone Armor Mini – қуввати 21 кунга етувчи, «ўлдириб бўлмас» арзон телефон

Замонавий смартфонларда турли технологиялар, хаёлга келмаган функциялар кўп бўлса-да, оддий фойдаланувчи барибир уларнинг аксариятидан фойдаланмайди. Асосан сўзлашиш, SMS-хабар ёзиш каби вазифаларни эса арзонгина нархдаги бошланғич телефонлар ҳам уддалайди.

Хўш, шу тугмачали оддий телефоннинг ўзи мустаҳкам ҳимояга, сиғимдор аккумуляторга эга бўлса-чи, олармидингиз? Биз AliExpress шунақа битта гаджетга дуч келиб қолдик ва бу ҳақда сизга маълумот беришга қарор қилдик.

Бу – Ulefone брендининг Armor Mini русумли телефони бўлиб, у на баландликдан тушиб кетишдан, на сувдан қўрқмайди. Чунки бу гаджет IP68 стандартига кўра мустаҳкам ҳимояга эга.

Ишлаб чиқарувчи мазкур девайсини сайёҳлар, қутқарувчилар, шунингдек, иш фаолияти турли кутилмаган вазиятлар билан боғлиқ бўлган бошқа касб эгаларига жуда мос, дея таърифлайди. Бизнингча эса, Ulefone Armor Mini – ўзимизнинг оддий халқ учун ҳам қулай телефондир. Айниқса, узоқ йўлда юрувчилар, сувли-чангли шароитларда ёки уйдан узоқроқда ишлайдиганларга унинг автономлиги ва ҳимояланганлиги қўл келиши аниқ.

Ulefone Armor Mini батареяси 2 500 мА/соат сиғимга эга. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, унинг қуввати гаплашиш режимида 12 соатгача, кутиш режимида эса нақ 21 кунгача етади. Булардан ташқари, бу телефон батареяси повербанк вазифасини ҳам бажара олади; яъни – бошқа смартфонларни Armor Mini телефонидан қувватлашингиз мумкин.

Телефон 2,4 дюймлик рангли экран ва моддий клавиатура билан жиҳозланган. Ўзидаги фонарик тунги маҳалда, кам ёритилган шароитларда ишловчилар учун айни муддао. Шунингдек, FM-радиоси узоқ йўлда зерикмаслигингизни таъминлайди. Орқа панелида камера ҳам бор, аммо у атиги 0,3 мегапикселли бўлгани боис сифатли суратлар ва видеолар олишга қурби етмайди. Начора, йўқдан кўра яхши...

Бироқ иккита SIM-картали, мустаҳкам ҳимояли Ulefone Armor Mini барибир ўз нархига арзийди. AliExpress онлайн савдо платформасида бу телефонни 49.99 АҚШ доллари нархида савдога қўйишган, бу эса тахминан 410 000 сўмга тўғри келади. Ушбу «ўлдириб бўлмас» телефоннинг бошқа хусусиятлари ва расмлари билан танишиш, шунингдек, буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтишингиз мумкин.

Агарда онлайн харид борасида тажрибангиз етарли бўлмаса, у ҳолда «Terabayt.uz» сайтимиз орқали буюртма бериш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!