Ulefone Be Touch 3: бармоқни сканерловчи ҳамёнбоп 4G-смартфон

Ulefone Be Touch 3: бармоқни сканерловчи ҳамёнбоп 4G-смартфон

Хитойдан четда танилмаган Ulefone компанияси ёз охирида Be Touch смартфонининг янгиланган версиясини тақдим этди. Янги телефон Apple iPhone 6 Plusнинг дизайнини, деярли, тўлиқ кўчирган. Техник кўрсаткичлари ёмон эмас, нархи ҳам чўнтакбоплиги харидор диққатини тортмасдан қолмайди. Бугун мазкур смартфоннинг тавсифини келтирамиз.

Дизайн

Ulefone Be Touch 3нинг олдидан кўриниши iPhone 6 Plusга жуда ўхшаш. Home тугмаси бармоқни сканерлайди. Ёнида эса Menu ва Back сенсор пунктлари бор. Смартфон металл ҳошияли, олд панелга Gorilla Glass 3 тобланган ойнасидан қопланган. Смартфон қирраси бир оз юмалоқлашган. Орқа панел пластикдан ишланган. Панел марказига компания логотипи туширилган. Овоз баландлигини ростлаш ва қувватловчи тугмалари қурилманинг чап ёнида бир-бирига жуда яқин жойлашган. Юқорида MicroUSB порти ва қулоқчин улагичи мавжуд. Пастда эса динамик ва микрофонга мўлжалланган тирқишлар бор. Бошқарув тугмалари ва экран ишчи майдони орасидаги қора чизиқ дисплей кўринишига мос тушмаган.

Техник тавсифи

Ulefone Be Touch 3 5,5 дюймли HD дисплейга эга, экран сиғими 1920х1080. Corning Gorilla Glass 3 ойнаси қопланган. 8 ядроли MediaTek MT6753 процессори бор. Процессор такт частотаси 1,3 ГГц, тезкор хотира 3 Гб, умумий хотираси эса 16 Гб, 64 Гбли карта ўрнатса бўлади. График тезлатгич (ускоритель) Mali-T720. 13 мегапикселли камерага эга, фронтал камераси 5 мегапиксел.

Be Touch 3 Android 5.1 операцион тизимида ишлайди. Иккита сим картани қабул қилади. Телефон LTE-тармоқнинг барча частоталари билан ишлайди. Иккала сим-карта слоти ҳам 4Gга мос келади. Агар иккаласи ҳам бир вақтда фаоллаштирилса, фақат бири LTE билан, иккинчиси GSM тармоғида ишлайди. Бундан ташқари, GPS, A-GPS, ГЛОНАСС модуллари ҳам мавжуд. Bluetooth 4.0 ва Wi-Fi 802.11 b/g/n бор.

Телефон аккумулятори 2550 мА·соат сиғимга эга. Тез зарядлаш функцияси бор – электр тармоғига уланса, 15 дақиқада батарея 35 фоиз қувват олади. Қурилма ўлчами 158,1 х 77,4 х 8,6 мм, вазни эса 160 грамм.

Хулоса

Агар кимдир iPhone 6 Plus моделига ишқибоз бўлса, аммо сотиб олишни чўнтаги кўтармаса, унда Ulefone Be Touch 3ни танлаш энг тўғри йўл бўлади. Аммо бу модел Осмоности ўлкасидан бошқа мамлакатда сотилмайди, шу сабабли интернет орқали буюртма бериш зарур. Масалан, GearBest хизматида нархи 199,99 доллар. “Олмафон”дан фарқ қилмайди, ярашиқли ғилоф кийдирсангиз бас.

Манба: mobinfo.uz

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Хитой, GearBest хизмати $136 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!