Улкан жанговар роботларнинг ҳақиқий жанги ўтказилди (видео)

Улкан жанговар роботларнинг ҳақиқий жанги ўтказилди (видео)

Фантастик фильмларда роботларнинг инсониятга ёки ўзга сайёралик келгиндиларга қарши, ёхуд ўзаро жанг қилганларини кўп кўрганмиз. Куни кеча Японияда чиндан ҳам иккита одамсимон роботнинг ўзаро олишуви бўлиб ўтди, деб ёзади The Verge.

Унда АҚШнинг MegaBots компанияси роботи Япониянинг Suidobashi Heavy Industry компанияси яратган роботга қарши майдонга тушди. Афсуски, 26 дақиқа давом этган кураш кутилганидек жуда қизиқ бўлмади, аммо уни томоша қилишни хоҳловчилар бисёр. Мазкур жангдан ёзиб олинган видеороликни YouTube’га ҳам жойлашди.

Қуйида шу олишувни томоша қилишингиз мумкин:

Таҳлилчилар бу ҳали бошланиши эканлигини, буёғига турли роботларнинг шунақа жанглари тобора кўп ташкил этилиши мумкинлигини айтишмоқда. Омон бўлсак бирга кўрамиз, биздан узоқлашманг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.