UMI Rome X – янгиланган, арзон, ҳамёнбоп смартфон

UMI Rome X – янгиланган, арзон, ҳамёнбоп смартфон

UMI компанияси яқинда ўзининг янгиланган бюджет нархидаги Rome (аввалроқ сайтимизда хабар берган эдик) смартфонини тайёрлаганди. Дизайн жиҳатдан Galaxy S6 смартфонига жуда ўхшаш бу смартфоннинг техник тавсифи ҳам ёмон эмас. Баҳоси атиги $89.

Rome X эса янада арзон. Унинг ўзига хослиги камерасида. Яъни смартфонга 8-Мп Sony IMX179 камераси ўрнатилди. Ҳудди ўтган йилги топ девайслар– LG Nexus 5, OPPO R1, Huawei Honor 6 Plus`даги каби. UMI компанияси мазкур смартфон билан ўз тоифасидаги энг зўр фотографияларни ваъда қилмоқда.

Rome X смартфонининг қолган тавсифи шундай: 5,5” HD форматдаги IPS-дисплей, MediaTek MT6580 тўрт ядроли чипсет, 1 ГБ тезкор хотира қурилмаси, 8 ГБ ички хотира, 2500 мАс қувватли аккумулятор ва Android 5.1 Lollipop.

Девайснинг нархи қарийб $75. Махсус буюртмалар 11 январдан бошлаб компаниянинг расмий сайтида қабул қилинади ва 25 январдан харидорларга етказиб берилади. Буюртмаларга махсус бонуслар ҳам мавжуд. Яъни ҳар бир смартфондан $25 “ўтиб” берилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!