UMIDIGI S2 — арзончилик қаршисида Galaxy S8 “дамини олсин”!

UMIDIGI S2 — арзончилик қаршисида Galaxy S8 “дамини олсин”!

Кириш ...

UMIDIGI S2 — бугун яхши смартфонлар тоифасига кирувчи ва айнан ана шу бозорда ақлбовар қилмас нархга баҳоланган муносиб смартфон. Ҳамёнбоп бу девайс дизайни жуда жозибадор ва куч-қувватининг имкониятлари ҳам юқори.

2017 йилга хос тарзда ромсиз ва шишадор қилиб ишланган мазкур мобил алоқа воситаси трендбоп кўринишда. Смартфон экрани чўзилиб, юқори ва қуйи ромлар анча қисқарган. 18 : 9 ўлчамли дисплейи билан бу хитойлик арзон телефон модели Samsung ва LG флагманларини эслатиб юборади. Қуйида UMIDIGI S2 мобил алоқа воситасини яқиндан ўрганамиз.

Умуман олганда, смартфон самарадорлиги кўнгилни шод қилар даражада ва турли бенчмарклардаги натижалар ҳам бу фикримизни исбот қилади.

Қадоқни очамиз ... дизайн ҳамда фойдаланишга қулайлик

Смартфон одатда қора, унчалик катта бўлмаган қадоқда етказиб берилади. Қадоқ дизайни содда услубда. Қадоқда USB Type-C учун махсус кабеллар, ғилоф ҳамда қувватлаш қурилмаси мавжуд.

Смартфонни қўлга олгунингизга қадар буюртма сизнинг кўзингизга оддий бўлиб туйилади. Телефонни қўлга олар экансиз, яхши смартфонни ҳам арзонга харид қилиш мумкин эканига ишонасиз. UMIDIGI S2'нинг "истараси" сизни мафтун қилади.

UMIDIGI S2 бир қарашда таассуротли ташқи кўриниши билан кўзни банд қилиб қўяди. Шу билан бирга, қўлга олар экансиз, смартфоннинг нафислигини ҳис қиласиз. Техник имкониятлари ҳам ёмон эмас. Ҳарқалай, бу нарх учун яхши ва инжиқ фойдаланувчининг ҳам кўнглини чоғ қилади.

Бу телефон тўлиқ пишиқ металл корпусдан ташкил топган. Орқа панелда кичик пластик улоқларга дуч келасиз, бироқ улар у қадар ҳам сезиларли эмас.

Орқа панелда, шунингдек бош камеранинг қўш сенсорли модуллари мавжуд. Шу билан бирга, бу ерда фоточақноқ ҳамда бармоқ изи сканери ҳам мавжуд. Буларнинг барчаси бир қаторда тизилган. Бармоқ изи сканери смартфон марказида маҳорат билан жойлаштирилган. Натижада, кўрсаткич бармоқ сенсорга бехато урилади.

Дисплей томонларининг нисбати 18 : 9 стандартли ҳамда томонлари бир оз ясси услубда ишланган. Экран устида ва унинг қуйисидаги бўшлиқ анча торайгани боис, UMIDIGI S2 ноодатий кўринишда ва ҳашамдор. Уни бекорга "Samsung S8 кушандаси" дейишмаган. Ён томондаги ромларга диққатни қаратмасак, бу ўхшатиш ҳам ўзини оқлайди.

UMIDIGI S2 телефонининг ўнг ёнидан овозни бошқариш учун узунчоқ тугма ҳамда ўчириб, ёқиш учун тугмача ўрин эгаллаган. Уларнинг ўрнашуви мустаҳкам ва босганда пишиқлигини ҳис қилиш мумкин. Сим-карта бўлмачаси корпуснинг чап ёнида жойлашган. 2 та сим-карта бўлмачаларидан бирига қўшимча хотира картасини ўрнатиш ҳам мумкин.

Телефон аппаратининг қуйи қисмида микрофон, овоз динамиги  ҳамда USB Type-C (зўр ечим!) кабели учун порт мавжуд. Аудио қулоқчинлар учун алоҳида, анъанавий туйнукдан воз кечилган. Бунинг учун эса махсус кабел совғага берилган. Шу боис, смартфоннинг том қисми теп-текис.

UMIDIGI S2 телефонининг шаклу-шамойили қайрилма дизайнда бўлгани туфайли у кафтга қулай ўрнашиб олади. Агар унга қадоқдаги бир оз ғадир-будир ғилофни кийдирсангиз борми, смартфон кафтингизга ёпишиб олади. Яъни, UMIDIGI S2 смарфонидан маза қилиб фойдаланиш мумкин.

Экран ҳамда овоз имкониятлари

UMIDIGI S2 учун танланган экран сифатли ҳамда таниқли япон компанияси бўлмиш Sharp томонидан ишлаб чиқарилган. “Япон сифати” эса доимо ўзини оқлаб келган! Дисплей диагонали 6 дюймли, пиксел сиғими 1440 × 720 белгига тенг.

Бу ўринда "Full HD" ишқибозлари бир оз ранжишлари мумкин. Бироқ, смартфондан фойдаланганда унинг экранида бирор бир пиксел ёки тасвирдаги донадорлик ва жимирлашларни пайқамайсиз. Тасвир ёрқин ва кўзни қувонтирадиган даражада сифатли.

Экран TDDI технологияси асосида ишлаб чиқарилган. Сенсорли қатлам тўғридан тўғри шишага ётқизилган. Натижада дисплей сезиларли даражада юпқалашган.

Ранг-тасвирнинг туси ҳамда қарама-қаршилиги юқори бўлгани боис, тасвир экранда жуда яхшги акс этади ҳамда оқ тус баланси ҳам меъёрида. Экрандаги ёруғлик даражаси ҳам жойида. Экран масаласида жуда талабчан бўлсангиз, бунинг учун MiraVision деб номланувчи экранни созлайдиган функция мавжуд.

Смартфоннинг овоз динамиги юқори ва сифатли. Шундай экан, қўнғироқларни ва огоҳлантириш товушларини ўтказиб юбормайсиз. Динамик ёрдамида севимли мусиқаларни ҳам ҳузурланиб тинглаш мумкин.

Аудио қулоқчинда мусиқа тингловчилар учун ҳам айтиш керакки, смартфоннинг бу борадаги имкониятлари яхши.

Самарадорлик ва бошқарув

UMIDIGI S2 модели платформаси Helio P20 чипсетига марказлаштирилган. Бугунги кунда бу чипдан ўрта нархли кўплаб смартфонларда фойдаланилади.

MediaTek Helio P20 платформаси бугунги кун учун янгилик эмас. Бу процессор вазифаларини сидқидилдан адо қилади. Саккиз ядроли процессорнинг частота тезлиги 2,3 ГГц.гача етади. Бу самарадорлик билан ҳаттоки энг оғир иловалар ҳам осон ишга тушади.

Мазкур чипсетни тайёрлаш жараёнида бош эътибор қувват тежамкорлигига қаратилган. Натижада, электр токи сиғими 5 100 мА•соат бўлган батареянинг қувватдорлиги янада ошиб, телефон тўлиқ қувват билан анчага етади.

Процессор барча функцияларни қийналмай уддалайди. Шу билан бирга, операцион тизим бошқарувида ҳам бирор носозлик ёки "қотиб қолишлар"га дуч келмайсиз.

Смартфонда 4 гигабайтли тезкор хотирадан фойдаланилган. Бу -- тезкор хотира учун айни керак ва етарли бўлган сиғим. Бундан ошиғи шунчаки харидор кўзини шамғалат қилишни истаган маркетинг алдови. Доимий ички хотира сиғими эса 64 гигабайтли. Маълумотларни сақлаш билан бирор муаммо мавжуд эмас.

UMIDIGI S2 самарадорлик бўйича тестларда ўзини кўрсата олган ва бу борада бирор муаммо йўқ.

UMIDIGI S2 қадоқда Android 6.0.1 операцион тизими билан етказиб берилса ҳам, айни пайтда Android 7.0 Nougat'нинг компания томонидан ўзлаштирилган UMI OS тизимини янгилаб олиш мумкин. Фойдаланиш чоғида иловаларнинг ўчиб қолиши ёки тизимнинг “отиб юбориши” кўзга ташланмайди.

 

Куч-қувват имкониятлари

Одатда йирик батареяли смартфонлар баҳайбат ва бесўнақай бўлишади. UMIDIGI S2 бу қарашни ўзгартириб юборди. Компания муҳандислари йирик сиғимли аккумулятор ва таассуротли қиёфани  уйғунлаштирган смарфонни тайёрлашга эришганлар.

Аниқроғи, бу девайсдаги аккумулятор қуввати 5 100 мА·соат. Корпус қалинлиги эса 9 мм. Ҳашамдор дизайн ва узоққа етадиган қувват кўпчиликнинг орзуси бўлса керак!

PCMark Work 2.0 Battery Life, яъни смартфонларнинг қувват самарадорлигини баҳолайдиган имтиҳонда UMIDIGI S2 тўлиқ қувват билан 15 соат ва 42 минут фаолият кўрсатган. Бу -- қойилмақом натижа!

Таққослаш учун айтамиз, қувват борасида бу смартфонга рақиб бўлган Xiaomi Mi Max ҳам худди шундай натижани қайд этган. Шу билан бирга, Xiaomi девайси анча қимматроқ.

Айтиш мумкинки, UMIDIGI S2 моделини бир марта қувватлаб 2 кун бемалол фойдаланиш мумкин. Агар қувватни тежайдиган иловалардан фойдаланилса ҳамда маслаҳатларга қулоқ тутилса, тўлиқ қувват уч кунга етиши аниқ!

 

Камера

Хитойнинг ўрта нархли смартфонларининг камералари ҳаммаси бир хил суратга олади. Арзон матрица ҳамда дастурий таъминот боис шундай ҳолат юзага келади.

UMIDIGI S2 бош камераси қўш сенсорли ҳамда модуллар сифатли бўлса ҳам, камеранинг суратга олиши юқори даражали эмас. Бироқ, нархни эслатиб қўйиб, камеранинг нархига қараганда яхши суратга олишини эслатиб қўйиш жоиз.

Ёруғлик яхши бўлса, сурат олишда муаммо юзага ташланмайди. Кечга томон эса камера ҳам ўзидан қайуриб қолади.

Қуйидаги суратларга кўра, камера имкониятларига ўзингиз баҳо беринг.

Хулоса ясаймиз ...

UMIDIGI S2 — муносиб смартфон. Диққатни тортадиган дизайн, сифатли ва катта экрани, пишиқ-пухта металл корпуси, самарали чипсети ҳамда замонавий операцион тизими билан ўзига хос. Айниқса, узоққа етадиган қуввати кутилмаган воқеа!

Бу моделдаги биргина камчилик сифатида айтиш мумкинки, камера — бу ҳашамдор смартфоннинг нозик нуқтаси. Бироқ, бу ерда гап аппарат таъминоти билан боғлиқ эмас. Камера имконияти ҳозирча дастурий таъминотга дахлдор. Яъни, компания иловани такомиллаштирса, камера имконияти ҳам ошади.

Махсус таклиф!

Агар сизда мазкур моделни харид қилиш истаги туғилган бўлса, бу борада Terabayt.uz сизга ёрдам беради. AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Хулоса

UMIDIGI S2 — муносиб смартфон. Диққатни тортадиган дизайн, сифатли ва катта экрани, пишиқ-пухта металл корпуси, самарали чипсети ҳамда замонавий операцион тизими билан ўзига хос. Айниқса, узоққа етадиган қуввати кутилмаган воқеа!

7.6балл

UMIDIGI S2 — муносиб смартфон. Диққатни тортадиган дизайн, сифатли ва катта экрани, пишиқ-пухта металл корпуси, самарали чипсети ҳамда замонавий операцион тизими билан ўзига хос. Айниқса, узоққа етадиган қуввати кутилмаган воқеа!

Дизайн

Экран

Процессор

Камера

Аккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Aliexpress 199 АҚШ доллари Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • яхши экран
  • замонавий дизайн
  • кучли аккумулятор
  • арзон нарх

 Камчилиги

  • ўртача камера
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.