UMIDIGI Z2: iPhone X'га "дам берадиган" янги смартфон

UMIDIGI Z2: iPhone X'га

2017 йилнинг инновациялари қаторидан ўрин олган iPhone X смартфони Qi стандарти бўйича симсиз қувват олиш технологиясига эга бўлган. Шу билан бирга, iPhone 8 ҳамда iPhone 8 Plus моделларини ҳам Apple компанияси рўйхатга олмаган қувватлаш қурилмаларида ҳам қувватлаш мумкин. Бу технологияда смартфон узоғи билан 5W кучланишда қувват олади. Натижада, смартфон тўлиқ қувват олиши учун узоқ вақт, яъни 3 соат керак бўлади. Бу вақт, айниқса янги -- UMIDIGI Z2 смартфони билан солиштирганда, жуда узоқ вақт дегани.

Хитойда ҳамёнбоп смартфонлари билан танилиб бораётган UMIDIGI компанияси шу кунларда UMIDIGI Z2 моделини реклама қилиш билан банд.

Куни кеча тарқалган хабарларга кўра, бу модел 5A / 15W стандартида симсиз қувват олиш имкониятига эга бўлади. Яъни, бу смартфон iPhone X флагманига қараганда 2 марта тезкор қувват олади.

Бугунга қадар ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, UMIDIGI Z2 смартфони 6,2 дюймли ромсиз ҳамда томонлар нисбати 18:9 стандартидаги, пиксел сиғими 2160 га 1080 белгига тенг (FHD+) дисплей, шу билан бирга, электр токи сиғими 7000 мА соат бўлган аккумулятор батареяси билан таъминланади. Аккумулятор тезкор қувват олиш функциясига эга бўлади.

Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, 5A / 15W стандарти бўйича телефон аккумулятори бир соатда қувватини 0% дан 80% гача тўлдириб олади. Бу кўрсаткич -- мисли кўрилмаган даражада юқори.

iPhone X «кушандаси» биратўла 4 та камера модулларига эга бўлган: 2 та бош ва 2 та селфи камералар.

Смартфоннинг аппарат таъминоти учун 8 ядроли кучли процессор -- Qualcomm Snapdragon 845 масъул бўлади. Унинг частота тебранишининг тезлиги 2,8 ГГц. Девайсдаги NFC модули эса контактсиз тўлов тизимларидан фойдаланиш учун айни муддао.

UMIDIGI Z2 смартфони тақдимоти яқин ҳафталарда кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#UMIDIGI Z2

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.