UMS ғолибларга сертификатлар топширди

UMS ғолибларга сертификатлар топширди

UMS мобил оператори абонентлари – Улуғбек Иргашов, Шерзодбек Холматов, Саидолим Махмудов ва Сергей Фир умумий ҳисобда 350 миллион сўм ютиб олишди. 2018-йилнинг 2-феврал куни компаниянинг бош офисида уларга ютуқ сертификатларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Талабларга мос алоқа оператори бўлиш мақсадини кўзлаган UMS компанияси мижозларини янгидан янги имкониятлар билан ҳушнуд этишни давом этмоқда. Бу нафақат техник ва технологик янгиланишларда, турли маҳсулот ва хизматларни жорий қилишда, балки абонентларни қўллаб-қувватлашда ҳам намоён бўлмоқда.

Бунга ёрқин мисол ўтган йилнинг декабрь ва шу йилнинг январь ойларида “UMS дан миллионлар” акцияси бўла олади. Унинг икки босқичидан муваффақиятли ўтган абонентлар якуний ўйинда катта пул ютуқларини қўлга киритиш имконига эга бўлишди. 26-январь куни Uzreport TV телеканалининг жонли эфирида акция ғолиблари аниқланди.

Уларга ютуқ сертификатларини топшириш маросими 2-февраль куни UMS мобил операторининг марказий офисида бўлиб ўтди. Унда акция ғолиблари, уларнинг яқинлари ва дўстлари, компания абонентлари ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда UMS компаниясининг маркетинг бўйича директори Эльмир Габдеев ғолибларга сертификатларни тақдим этди. Гулдурос қарсаклар, миллионларни ютиб олган бахтли инсонларнинг табассуми, уларга қаратилган камера ва фотоаппарат объективлари тадбирнинг узвий қисмига айланди.

Шерзодбек Холматов,  “UMS дан миллионлар” акцияси ғолиби (Хоразм вилояти):

- Ҳамма мендан “Қанақа қилиб ютдинг?”, деб ишонқирамай сўраяпти. Омадга ишонса у ҳар доим одамга кулиб боқишини уларга айтяпман. Акциянинг оддий бир иштирокчиси эдим, ютишга тўртта имкониятим бор эди. Мана кўриб турибсизки, ғолибга айландим ва 50 миллион сўмни қўлга киритдим. Қанчалик бахтли эканимни тасаввур ҳам қилолмайсиз! Катта раҳмат, UMS!

Сергей Фир, “UMS дан миллионлар” акцияси ғолиби (Тошкент шаҳри):

- Компания ғолибларни аниқлаш маросимини иложи борича шаффоф ўтказди. Тадбирга мустақил комиссияни, жамоатчилик вакилларини таклиф қилди, маросимни жонли эфирда миллионлаб телетомошанбинлар кўрди. 50 миллион сўмни қўлга киритганимдан жуда ҳурсандман! UMS компаниясининг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламан!

Саидолим Махмудов, “UMS дан миллионлар” акцияси ғолиби (Тошкент шаҳри):

- 100 миллион сўм ютиб олганимга ҳалигача ишонолмаяпман! Акция бўйича иккитагина ID-кодим бор эди. Ғолиблар аниқланган куни телефонимни ўчириб қўйиб, уй ишлари билан банд эдим. Жонли эфирни кузатмаётгандим. Бир пайт қўшним югуриб кириб келди ва 100 миллион сўм ютиб олганлигим билан табриклади. Телефонимни ёқсам, UMS компанияси вакиллари мен билан боғланишга ҳаракат қилишаётган экан. Улар жонли эфирда мени табриклашди. Бизга шундай имконият яратгани учун компанияга минг раҳмат! Ютиб олган пулимни ота-онам розилигини олиб, бизнес очишга йўналтирмоқчиман.

Улугбек Эргашов, “UMS дан миллионлар” акцияси ғолиби (Бухоро вилояти):

- 15 йилдан буён қишлоғимизда инглиз тилидан дарс бераман. UMS компанияси бизда сифатли ишлагани учун 2015-йилда унга уланганман. Миллионлар акцияси эълон қилинганда омадимни синаб кўриш учун қатнашдим. Ва омад менга кулиб боқди! Кимдир ишонар, кимдир ошонмас, лекин мўъжизалар ростанам бўлиб туради. Мана ёрқин мисол – 150 миллион сўм ютиб олдим! Бу пулларни оилавий тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга йўналтирмоқчиман. 

UMS компанияси ривожланишни давом этмоқда ва абонентларга янги имкониятлар яратишни режалаштирмоқда. Компаниянинг яқин келажакдаги режалари – Ўзбекистоннинг барча вилоятларида янги 3G база станцияларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш, ҳудудий марказларда 4G LTE тармоғини ишга туширишдир. Абонентлар суҳбатлари янада қўлай бўлиши учун янги тариф режалари ва хизматларни жорий қилиш, ҳудудларда турли хил акциялар ўтказиш ҳам компаниянинг устувор вазифалари қаторидан жой олган.

“UMS” МЧЖ

Жамоатчилик билан алоқалар гуруҳи

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!