UMS корпоратив мижозлари қандай қулайликларга эга?

UMS корпоратив мижозлари қандай қулайликларга эга?

Юртимизда фаолият олиб бораётган уяли алоқа операторлари юридик шахслар учун корпоратив тарифлар бўйича турли хизматлар тақдим этишидан хабарингиз бор. UMS компанияси ўзининг корпоратив мижозларига тақдим этиладиган қулайликларни Facebook’даги саҳифаси орқали санаб ўтди.

UMS алоқа операторининг корпоратив мижозлари оддий абонентларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Компания улардан бештасини келтириб ўтади:

  1. Корпоратив тариф режаларида тақдим этилаётган Интернет-трафик ҳажми уч мартагача оширилган.
  2. Агар ушбу тариф режаларидаги мегабайт ёки дақиқалар тугаб қолса, арзон нархлашга имкон берувчи «Чексиз» хизмати ишга тушади. Интернет ва қўнғироқлар нархлари оддий фойдалангандан кўра бир неча марта арзонроқ бўлади.
  3. Корпоратив мижозлар компания билан «Қулай келишув» имзолаши ва натижада корпоратив тариф режалари учун 20% чегирмага эга бўлишлари мумкин.
  4. Корпоратив мижозлар мобил хизматларни бошқаришлари учун корпоратив Интернет-ёрдамчи ва махсус *1110# USSD-портал жорий қилинган!
  5. Корпоратив мижозлар call-марказнинг 0990 алоҳида хизмат кўрсатиш рақами бўйича қўнғироқ қилиб, бир неча сонияларда компания билан боғланиш мумкин.

ЎҚИНГ: UMS: Мижозлар ҳисобидаги маблағлар ноўрин сарфланиши уларнинг эътиборсизлиги туфайли юзага келади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.