UMS ва Samsung акцияси: смартфон харид қилиб, совғага эга бўлинг!

  •   DiMaX
  •  2068
  •  13.03.2018 16:23

UMS ва Samsung акцияси: смартфон харид қилиб, совғага эга бўлинг!

Кетма-кет хушхабарлар билан мижозларини қувонтираётган Universal Mobile Systems уяли алоқа оператори энди Samsung билан ҳамкорликда янги акция жорий этмоқда. Бу ҳақда Samsung компанияси ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилган.

ЎҚИНГ: Хушхабар: UMS яна бирданига иккита янги тариф чиқарди!

Хабарга кўра, қуйидаги Samsung смартфонлардан бирини харид қилган мижозларга тегишли совғалар тақдим этилади:

  1. Samsung Galaxy A8 ёки Galaxy A8+ смартфонларидан олганларга AKG қулоқчинлари;
  2. Samsung Galaxy J3/J5/J7 ёки Samsung Galaxy A3 (2017) сотиб олганларга оригинал Samsung ғилофлари.

Ушбу акция 2018 йилнинг 15 мартидан то 30 апрелигача давом этади. Хабарга кўра, совғалар сони чекланган.

Мазкур смартфонлардан бирини харид қилганда совға олиш учун, Тошкентдаги «Флешка» техномарказида («Малика» бозорида) ҳамда вилоят марказларида жойлашган UMS офисларидаги Samsung промо-нуқталарида харидингизни рўйхатдан ўтказишингиз лозим.

ЎҚИНГ: UMS шу баҳордаёқ яна еттита тариф чиқармоқчи!

Пойтахтимизда Samsung смартфонларининг нархлари эса қуйидагича (рўйхат ошиб бориш тартибида тузилган):

  1. Samsung Gusto 3 CDMA, black – 279 000 сўм
  2. Samsung Galaxy J1 2016, white/gold/black – 888 000 сўм
  3. Samsung Galaxy J3 2016 8 gb, white/black – 899 000 сўм
  4. Samsung Galaxy J2 Prime 8 gb, gold/black/silver – 989 000 сўм
  5. Samsung Galaxy J5 Prime 2016 16 gb, black – 1 266 000 сўм
  6. Samsung Galaxy J3 2017 16 gb, gold/black – 1 277 000 сўм
  7. Samsung Galaxy J5 2016, white – 1 289 000 сўм
  8. Samsung Galaxy J7 Neo 16 gb, black – 1 393 000 сўм
  9. Samsung Galaxy J7 2016 16 gb, black – 1 474 000 сўм
  10. Samsung Galaxy J5 2017 16 gb, black/blue – 1 693 000 сўм
  11. Samsung Galaxy A3 2017 16 gb, black/blue/gold/pink – 1 838 000 сўм
  12. Samsung Galaxy J7 2017 16 gb, gold/black/blue – 2 002 000 сўм
  13. Samsung Galaxy A5 2017 32 gb, gold/black – 2 355 000 сўм
  14. Samsung Galaxy A7 2017 32 gb, black – 2 949 000 сўм
  15. Samsung Galaxy A8 2018, gold/grey – 3 599 000 сўм
  16. Samsung Galaxy A8+ 2018, black/gold/grey – 4 055 000 сўм
  17. Samsung Galaxy S8, silver/red – 4 747 000 сўм
  18. Samsung Galaxy S8+ black/gold/grey/silver – 5 609 000 сўм
  19. Samsung Galaxy Note 8 64 gb, black/blue/gold – 6 144 000 сўм

ЎҚИНГ: Galaxy S9: S8'дан кучли, бироқ анча арзон флагман бўлди

Булардан ташқари, яна бир хушхабар: янги тақдим этилган Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ флагманлари учун энди Ўзбекистонда ҳам олдиндан буюртма беришингиз мумкин! Буюртмани амалга оширган харидорларга смартфонлар 20 мартдан етказиб берилади.

ОЛДИНДАН БУЮРТМА:

  1. Samsung Galaxy S9, purple/black/silver – 6 435 000 сўм
  2. Samsung Galaxy S9+, purple/black/silver – 7 260 000 сўм

Изоҳ: Samsung смартфонларни юқорида кўрсатилган нархларда харид қилиш ҳамда янги флагманларга буюртма бериш учун, +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали «Terabayt.uz» сайти менежерига мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

ЎҚИНГ: Galaxy S9'га буюртма олинмоқда, бироқ бозорда жиддий рақиб муаммо туғдирмоқда

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.