UMS ва Samsung акциясида янги хушхабарлар бор!

  •   DiMaX
  •  4566
  •  30.03.2018 15:21

UMS ва Samsung акциясида янги хушхабарлар бор!

Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатаётган уяли алоқа операторлари бу йилнинг баҳорида мижозларни янада кўп хурсанд қилишмоқда. Хусусан, Universal Mobile Systems янги тарифлари ва турли акциялари билан фаоллик кўрсатаётир.

ЎҚИНГ: Хушхабар: UMS энди бирданига учта янги тариф режасини ишга туширди!

Ушбу оператор Samsung компанияси билан ҳамкорликда янги акция жорий этганлиги – мазкур бренд смартфонларидан сотиб олган харидорларга совғалар берилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Энди эса ушбу икки компаниянинг қўшма акциясида ёқимли ўзгаришлар жорий этилди, дея хабар берилади Facebook ижтимоий тармоғидаги UMS саҳифасида.

Хабарга кўра, энди янги Samsung Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ смартфонларини харид қилганларга ҳам Universal Mobile Systems томонидан бепул бонус – 6 ой давомида ҳар ой 4500 МБ (куну тун) + 4500 МБ (тунги) ҳажмида бепул интернет-трафик тақдим этилади!

ЎҚИНГ: UMS ва Samsung акцияси: смартфон харид қилиб, совғага эга бўлинг!

Акцияда, шунингдек, қуйидаги моделлар иштирок этмоқда:

Samsung Galaxy Note 8 сотиб олганда – 6 ой давомида ҳар ой 3500 МБ (куну тун) + 3500 МБ (тунги) бонус;

Samsung Galaxy S8 ҳамда Galaxy S8+ харидида – 6 ой давомида ҳар ой 3000 МБ (куну тун) + 3000 МБ (тунги) бонус;

 Samsung Galaxy A, J ҳамда S туркумларидаги смартфонлар харидида – 6 ой давомида ҳар ой 500 МБдан 1000 МБгача бонус тақдим этилади.

Бонусларни олиш учун бериладиган сертификатларни Samsung промо-шохобчаларидан 30 апрель якунигача олиш, UMS бонусларини эса 31 май куни якунигача улаш мумкин, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 23 март)