“Ур, тўқмоқ”

“Ур, тўқмоқ”

Ўзбек дастурчилари Балтабаев Низомиддин, Мирзаев Аваз ва Халилов Сирожиддин “Ур, тўқмоқ” ўйинини яратдилар, деб Ima.uz ёзмоқда. Ушбу ўйин ўзбек халқ эртаги асосида “Ур, тўқмоқ ” ўйинини яратишга қаратилган бўлиб, унда эртак қаҳрамонлари талқинида ишлаб чиқилган. Ўйин 3 босқичдан иборат. Биринчи босқичда асосий қаҳрамон йўлга чиқиб йўлидаги барча тангаларни йиғиб чиқиб лайлакни олдига боради ва “тўқмоқни” олади.

Дастур 2D ва 3D ўлчовли аниқлаш, ўзининг даражаларини аниқлаш, аудио файлларни ўз ичига олади. Unity 2D дастурида яратилган “Ур, тўқмоқ” ўйини ўзимизнинг миллий эртакга асосланган ҳолда яратилган. Бунда асосий эътибор миллийликга қаратилиб, ёшларни ўзимизнинг миллий эртак ва ўйинларга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади. Бунда асосий қаҳрамон чол ҳисобланади. Лайлакни олдига бориш мақсадида йўлида учраган тўсиқлардан эсон-омон ўтиши ва бойнинг аскарларидан қутилиши керак. Ўйин янада қизиқарли бўлиши учун эртакдан ташқари объектлардан ҳам фойдаланилган.

Муаллифларга ушбу ўйин учун № DGU 03642 рақамли гувоҳнома берилди.