USB-флешкалардан фойдаланишнинг 5 та ностандарт усули

USB-флешкалардан фойдаланишнинг 5 та ностандарт усули

USB-флешкаларидан маълумотларни сақлашдан ташқари, бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин деб, «Лайфхакер»га асосланиб Daryo.Uz ёзмоқда.

Компьютерни блоклаб қўйиш учун калит

kalit

Кўп саёҳат қилувчи, аэропорт ва кафеларда ишлашига тўғри келувчи одамлар учун компьютерни сақлаш реал муаммога айланмоқда. Одатда аксарият ўғриликлар айнан ўша ерларда содир бўлади.

USB-флешка ноутбугингизни қандай ҳимоя қилиши мумкин? Predator дастури флешка олинган заҳотиёқ компьютерни блоклаб қўяди ва ундан фойдаланишга уринган одамни суратга олади. Нотўғри пароль киритилганда Predator эътиборни жалб қилувчи баланд овоз чиқаради.

Қўриқлов тизими

qo‘riqlov

LAlarm базасидаги ҳимоя тизимида флешка нафақат ноутбукка қўйилади, балки столга ёки бошқа нисбатан силжимайдиган буюмга мустаҳкамлаб қўйилади. Экран блокировкага тушгандан кейин тизим қўриқлов режимига ўтади. Агар кимдир компьютерингизни олишга уринса, баланд овозли сирена ишга тушади. Бу жиноятчининг қўрқиб, қочиб кетишига сабаб бўлади.

Симсиз тармоқлар паролларини сақлаш жойи

saqlash

Wi-Fi паролларини қоғоз парчасига ёзиш ўтган асрда қолганлигига қўшилсангиз керак.

Бунинг учун сиз компьютерга бир нечта буйруқни киритишингиз керак бўлади. Win+R тугмасини босиб, қуйидаги кодни киритасиз:

netsh wlan show profile

Кейин керакли тармоқнинг номини топиб, шу буйруққа жойлайсиз ва унга XML-файлни сақлаш керак бўлган флешка диски ҳарфини қўшасиз:

netsh wlan export profile «тармоқ_номи» key=clear folder=«диск_ҳарфи»

Зарурат бўлганда, симсиз тармоқ паролини аввалроқ сақлаб қўйилган файлдан нусха кўчириш орқали қайта тиклаш мумкин. Бунда қуйидаги буйруқдан фойдаланилади:

netsh wlan add profile filename=«xml_файлга_йўл» user=all

Портабел дастурли диск

portable

Ўрнатмасдан ишлатилинадиган дастурларни юклаб олиш мумкин бўлган энг таниқли портал бу PortableApps’дир. Браузерлар, графика редакторлари, матнли процессорлар ҳамда турли вазиятларда асқотувчи бошқа дастурларни ундан топиш мумкин.

Linux дистрибутивига эга бўлган Live-CD

live-cd

Компьютерингизда нафақат дастурлар, балки операцион тизимсиз ишлаш зарур бўлган ҳолатларда флешкалардан бирига бирор Linux дистрибутивига эга бўлган Live-CD’ни ёзиб олиш фойдалидир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!