Ушбу смартфонни мутлақо бепул олиш мумкин!

Ушбу смартфонни мутлақо бепул олиш мумкин!

Салкам кунора янги смартфонлар ишлаб чиқараётган хитойликлар ўз маҳсулотларини бозорда илгари суриш учун турли йўлларни ўйлаб топмоқдалар. Чегирмалар, акциялар, совринли ўйинлар орқали янги қурилмаларни арзон нархда, баъзан ҳатто текинга ҳам олиш имкони туғилиб туради. Шунақа акциялардан бири ҳақида Hi-News.ru хабар берган.

OUKITEL компанияси ўзининг бетакрор дизайнга эга бўлган K3 номли янги смартфонини яқин орада тақдим этмоқчи. Мазкур қурилма олд томонидан ҳам, орқа томонидан ҳам қайрилма шиша билан қопланган. Бу шунчаки шиша эмас, балки Asahi Glass ҳимоя шишасидир, дейилади хабарда.

Смартфонга Sharp компанияси томонидан ишлаб чиқарилган экран жойланган. FHD сифатли бу дисплейнинг ўлчами диагоналига 5,5 дюймни ташкил этади. К3 гаджетига нақ тўртта камера ўрнатилган: олдида иккита, орқасида иккита! Демак, унда нафақат асосий камерадан олинадиган суратлар, балки селфилар ҳам ажойиб чиқади.

Хўш, бу бетакрор смартфонни мутлақо бепул олиш учун нима қилиш кераклигига қизиқяпсизми? Бунинг учун компания сайтидаги махсус акция саҳифасига ўтишингиз ва OUKITEL К3 девайсининг аккумулятори қандай сиғимга эга бўлиши ҳақидаги тахминингизни ёзиб қолдиришингиз лозим. Шунингдек, у ерда ўз электрон почтангиз манзилини ҳам қолдирасиз. Акция 22 июлгача давом этади ва, агарда унда совринингизни қандай олишингиз тўғрисида йўриқнома мактуби юборилади.

Хўш, омадингизни синаб кўрасизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.