uz зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 28 мингга етди

uz зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 28 мингга етди

Kun.Uz‘нинг ёзишича, uz зонасида рўйхатдан ўтганлар сони 28 мингга етди. Бу ҳақда домен зоналари миллий маъмурияти маълум қилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йил бошлангандан бери кўтарилиш ҳажми 2600 домен номи ёки 10 фоизни ташкил этган. Шу даврда 6100 янги домен рўйхатдан ўтган ва 3600 домен ўчириб ташланган.

Ўзбекистонда 89 резидент рўйхатдан ўтган, 46 фоиз доминни эса жисмоний шахслар юритади. Хостингда 69 фоиз домин номи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг тахминан ярими мамлакат ичида жойлашган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!