Ўзбек дастурчилари инглиз тилини ўргатадиган ўйин-дастур яратди

Ўзбек дастурчилари инглиз тилини ўргатадиган ўйин-дастур яратди

Кўнгилочар 3D ўйин фақат инглиз тилини ўргатибгина қолмайди, бўш вақтда ўйнаб завқ олиш мумкин.

Тошкент ахборот технологиялари университети ходимлари инглиз тили лексикасини ўрганишда қўл келадиган “To’pni nazorat qil” ўйинини ишлаб чиқишди. Дастурчилар айтишига кўра, тўпни акселерометр ёрдамида ҳаракатлантирилади, харитага ўзгариш киритилади, тўп тезлигини ўзгартириш ва харитага турли тарафлардан қараш мумкин.

Чет тилларини ўйинлар воситасида ўрганиш аллақачондан бери қўлланади ва самарадорлиги исботланган. Ўйинда диққатни узоқ муддат бир нуқтага тўплаш тил ўрганиш жараёнида роль ўйнайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!