«Ўзбекистон 24» каналининг ишга тушиш санаси маълум қилинди

«Ўзбекистон 24» каналининг ишга тушиш санаси маълум қилинди

МТРК таркибида ташкил этилаётган «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканали қачондан иш бошлаши маълум қилинди, деб хабар берди«Darakchi.uz».

Янги канал душанба, 24 июлдан ўз эфирларини узата бошлайди. Худди шу куни «Ўзбекистон 24» радиоканали ва www.Uzbekistan24.uz сайтлари ҳам ўз фаолиятини бошлайди. Дастлаб телеканал эфирлари ёзиб олинган ҳолда кейинчалик эса тўғридан-тўғри узатилиши кўзда тутилган.

Янги радио ва телеканал «Диёр» телеканали ва «Тошкент» радиоканалларининг частоталарида эфирга узатилади.

Маълум бўлишича, «Ўзбекистон 24» телерадиоканалининг штат бирлиги 251 кишидан иборат.

Канал SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!