“Ўзбекистон-24” телерадиоканали шу ҳафта синов эфирини бошлайди

“Ўзбекистон-24” телерадиоканали шу ҳафта синов эфирини бошлайди

Янги ташкил этилаётган “Ўзбекистон-24” телерадиоканали 10 июнь куни радио орқали жонли эфирга чиқади. Бу ҳақда сайтимизга ишончли манбалар хабар бермоқда, деб ёзади Qalampir.uz.

Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 09:00 дан 13:00 гача “Ўзбекистон-24” радиоканали эфирга чиқади. Ҳар 20 дақиқада янгиликлар ва оралиқ 15 дақиқада тематик эшиттиришлар берилади.

Синов тариқасида радиоэфир фақат МТРК ҳудудининг ўзигагина тарқатилади. Эшиттиришларни Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Алихоновнинг шахсан ўзи кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТРК таркибида ташкил этилаётган янги “Ўзбекистон-24” информацион телерадиоканали 27 июндан тўлиқ иш бошлайди.

Мусулмонбек Иброҳимов
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!