Ўзбекистон электрон савдосида сотувчи тўғрисида маълумот кўрсатилиши шартлиги белгилаб қўйилди

Ўзбекистон электрон савдосида сотувчи тўғрисида маълумот кўрсатилиши шартлиги белгилаб қўйилди

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 31 мартдаги №01/20-26/31 қарорига биноан реклама жойлаштириш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Ҳужжат хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2001 йил 26 мартда тасдиқланган №4 қарорига сотувчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ҳолда электрон коммерцияда маҳсулотни тарғиб этишни тақиқловчи ўзгартириш киритди.

Юридик шахслар учун бундай маълумотлар номланиш, манзил,  давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади.

Хусусий тадбиркор мақомидаги жисмоний шахслар эса фамилия, исм, отасининг исми, давлат рўйхатидан ўтганлик гувоҳнома рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатиши лозим бўлади.

Ушбу қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 декабрдаги №353 “2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон коммерцияни ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида қабул қилинди.

Ушбу қарор расмий чоп этилган санадан бошлаб уч ой муддат ўтиши давомида кучга киради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!