Ўзбекистонда интернет тезлиги сониясига 100 мегабитга етади

Ўзбекистонда интернет тезлиги сониясига 100 мегабитга етади

2020 йилга бориб Ўзбекистонда маълумотлар узатиш тезлиги 5 Мбит/с дан 100 Мбит/с га етказилади. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида бўлиб ўтган Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида кенг полосали технологияларнинг жорий қилинишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Телекоммуникация инфраструктурасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Зохид Зияевнинг маълум қилишича, 2015-2020 йилларда Ўзбекистонда кенг полосали абонент тармоқларини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилади. Унга кўра, 1 млн. порт, 300 Wi-Fi нуқталар ишга туширилади. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати эса 104,54 миллион долларни ташкил этади.

Шунингдек, 2015-2020 йилларда қиймати 48,27 миллион долларни ташкил этувчи Оптик алоқа линияларини қуриш лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур лойиҳанинг қуввати 12,1 минг км оптик линияни ташкил этилади.

Ҳар икки лойиҳа амалга татбиқ этилганидан сўнг 2020 йилга бориб Ўзбекистонда маълумотлар узатиш тезлиги 5 Мбит/с дан 100 Мбит/с га етказилади, оптик толали алоқа линиялари эса 174 фоизга кенгайиб, 16,3 минг кмдан 28,4 минг кмга етказиш режалаштирилган.

Манба: Kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.