Ўзбекистонда “миллий иш қидириш тизими” ишга тушди

Ўзбекистонда “миллий иш қидириш тизими” ишга тушди

Меҳнат вазирлиги миллий иш қидириш тизимини ишга туширди. Бундан буён пайдо бўлган янги иш жойлари ва иш қидираётган фуқаролар таржимаи ҳоллари ish.mehnat.uz сайтида жойлаштирилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sof.uz.

“Бундан буён юридик шахслар кабинетларида мавжуд бўлган вакансиялар ҳақидаги маълумотларни юборишлари мумкин. Меҳнат вазирлиги ходими олинган маълумотлар асосида вакансиялар ҳақидаги маълумотларни Миллий  вакансиялар банкига жойлаштиради. Кейин уларни вакансиялар порталга кирган ҳар бир киши кўриши мумкин”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Янги тартиб меҳнат дафтарчалари олиш тизимини ҳам тўлиқ автоматлаштиради.  Меҳнат вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда ушбу тизимга 85 вазирлик ва муассасалар уланган. Кейинчалик Миллий вакансиялар банкига 200 мингга  яқин ташкилот уланиши режалаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.