Ўзбекистонда “мобил қуллик” йил якунига қадар тугатилади

Ўзбекистонда “мобил қуллик” йил якунига қадар тугатилади

17 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида мобил алоқа абонентларининг ягона операторга тобелиги, халқ тилида айтганда, “мобил қуллик” йил охирига қадар бартараф қилиниши қайд этилди. Бу тўғрида “Ўзбектелеком” АК бош директори Шуҳрат Қодиров маълум қилди.

“Сўнгги 3-4 ой давомида бу масала ҳукумат ва мобил алоқа операторлари билан муҳокама қилинмоқда, ҳуқуқий ва техник асослари ўрганилмоқда. Айни кунларда мобил операторлар раҳбарлари билан шу бўйича учрашувлар кутилмоқда. Бу йўналишда жиддий ишлаяпмиз”, дейди Ш.Қодиров.

Шундан сўнг, муайян оператор абоненти бошқа мобил операторнинг хизматларидан фойдаланишга қарор қилса, ўзининг мобил телефон рақамини ўзгартиришига зарурат қолмайди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда юртимизда мобил алоқа абонентлари сони 21,4 миллионни ташкил қилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!