Ўзбекистондаги операторларга сўмли тарифлар ишлаб чиқиш топширилди

Ўзбекистондаги операторларга сўмли тарифлар ишлаб чиқиш топширилди

Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги уяли алоқа операторларига қиймати сўмда белгиланган тарифлар ишлаб чиқишни топширди, деб ёзмоқда Sof.uz.

“Ахборот вазирлигининг сўнгги мажлисида барча операторларга қийматини сўмда бўлган тарифлар ишлаб чиқиш топширилди. Бу нархлар ошади ёки камаяди деган маънони билдирмайди.  Улар фақат бошқа валютада белгиланади, холос”, — деб изоҳ берди вазирлик.

Шу билан бирга янги сўмли тарифлар қачон пайдо бўлиши ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Бугунги кунда Ўзбекистон уяли алоқа бозорида GSM стандартида тўртта оператор “Билайн”, Ucell, UMS ва Uzmobile фаолият юритмоқда. Инфляция даражасини олдиндан айтиш қийин бўлгани туфайли уларнинг ҳаммаси тарифлари АҚШ доллари ҳисобида белгиланган.

Бу йил Ўзбекистон уяли алоқа абонентлари сони 21,4 млн кишига етди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!