Ўзбекистонлик олимлар калорифер ортидаги ҳаво ҳароратини автоматик ростлаш усулини ихтиро қилди

Ўзбекистонлик олимлар калорифер ортидаги ҳаво ҳароратини автоматик ростлаш усулини ихтиро қилди

ЎзР ФА Энергетика ва автоматика институти олимлари калорифер (иссиқ сув, буғ ёки иссиқ ҳаво ўтадиган трубалардан иборат иситиш қурилмаси) ортидаги ҳаво ҳароратини автоматик ростлаш усулини ихтиро қилишди. Мазкур усул иссиқлик электр станцияларида фойдаланилади. Янги қурилма белгиланган юкламадан паст ҳолатда ҳаво иситгичларнинг иситиш сиртлари ишининг тежамкорлиги ва ишончлилигини оширади. Шунингдек, калорифер ортидаги ҳаво ҳароратини ростловчи тизимининг аниқ ва тез ишлашини таъминлайди.

Муаллифлар жамоаси (С.К.Исматхўжаев, Э.Н.Нуралиев, Ф.Э.Абдураимов, В.А.Мокрушев, А.А.Азамов и М.А. Бекимов) ихтирога патент олишди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Ахборот хизмати.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!