UzMobile 2017 йилга қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб GSM тармоғини ишга туширади

UzMobile 2017 йилга қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб GSM тармоғини ишга туширади

UzMobile мобил алоқа миллий оператори 2016 йил охирига қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб GSM тармоғини ишга туширади. Бу ҳақда компания томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради UzDaily.

Компания ҳозирги кунда GSM 2G/3G HSPA+ ва 4G LTE технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз хизматларини таклиф этмоқда.

2004 йилдан бери CDMA-450 EV-DO стандарти асосида хизмат кўрсатиб келган оператор 2015 йил мартида Тошкент шаҳри ва вилояти, йил охирига келиб эса Ўзбекистондаги ҳар бир вилоят марказини GSM тармоғи билан қамраб олди.

Ҳозирда UzMobile Ўзбекистоннинг барча минтақаларида дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари қурилмаларини ўрнатган ҳолда GSM тармоғини босқичма-босқич ишга тушириш юзасидан тезкор тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Компания GSM билан бир қаторда CDMA-450 EV-DO тармоғини ҳам ривожлантириб бориши билдирилган.

Манба: Daryo.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!