Uzmobile бир нечта тариф ва хизматларини тугатмоқда
Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари орасида фақатгина Uzmobile икки хил – GSM ҳамда CDMA стандартларида хизмат кўрсатади. Ушбу оператор жорий йилнинг 1 июлидан CDMA стандартидаги бир нечта тариф режалари ва хизматларини ёпишини эълон қилди, деб ёзади Xabar.uz нашри.
ЎҚИНГ: «Uzmobile» марказга айлантирилди ва раҳбари ўзгарди
Хабарга кўра, мазкур оператор «Стационар Unlimited», «Стационар-Бюджет», «Пойтахт», «Call Centre», «Технологик-2», «Чексиз Корпоратив», «Стационар SPECIAL», «Совға», «Коллеж», «Ўқувчи» тариф режаларини тўхтатади.
Шунингдек, «Интернет-150», «VPN-200», «VPN-100», «Интернет 75», «Интернет 250», «EV-DO 5», «Netbook 1», «Netbook 2», «Netbook 3», «Netbook 4» хизматлари ҳам тугатилади.
Юқоридаги тариф ва хизматлардан фойдаланувчи мижозлар 2018 йилнинг 1 июлидан бепул равишда бошқа тарифларга ўтказилади.
Бундан ташқари, ҳудудларда амалда бўлган «Таксофон-Андижон», «Таксофон-Наманган», «Таксофон-Самарқанд», «Таксофон-Ташкент», «Таксофон-Хоразм», «Таксофон-Қарши» тарифлари ҳамда «Роумингга уланиш», «Интернет Classik» хизматлари ҳам тўхтатилади.