UZMOBILE йирик биноларда алоқа сифатининг пасайишига ечим топди

UZMOBILE йирик биноларда алоқа сифатининг пасайишига ечим топди

Энди мобиль алоқа Миллий оператори абонентлари йирик майдонга эга бинолар ичида ҳам барқарор сифатли алоқага (ҳам овоз, ҳам юқори тезликдаги ахборот узатиш хизматлари)дан фойдаланиш имконига эга бўладилар!

Бугунги кунда Ўзбекистонда ўзига хос замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда, UZMOBILE йирик биноларда, гавжум савдо марказларида алоқа сифатини яхшилашга қаратилган режасини амалга оширишни бошлади. Кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, оператор томонидан савдо марказлари, кўргазма марказлари, бизнес марказлари, офис биноларида радиоузатишни қисмли тақсимловчи база станциялари ускуналарини (Lamp Site) ўрнатилмоқда.

Мазкур инновацион ечим кичик ўрнатилган антеннали радиоблоклардан ташкил топган бўлиб, унинг кичик ҳажми шифт ва деворга ўрнатишга имкон яратади. Уларни лампа ёки датчикка ўрнатиш ҳам мумкин. “Lamp Site” – бу мавжуд база станцияларига уланган кичик база станцияси бўлиб, қамров тармоқларини бино ичида макро даражали тармоқлар билан юқори синергиясини таъминлайди. Шу таъкидлаб ўтиш керакки, режалаштирилган натижаларга эришиш учун “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали томонидан тақдим этилаётган “Сўнгги мил” ишончли ечими орқали, ички қамров ечими UZMOBILE томонидан амалга оширилади.

“Самарқанд Дарвоза” савдо кўнгилочар мажмуасида худди шундай ускуналар ўрнатилиб бўлинди, энди фойдаланувчилар бу ерда узлуксиз тармоқда бўлиш, қўнғироқлар амалга ошириш ва UZMOBILE тармоғи қамровида сифатли алоқада бўлиш имкониятига эга. Агар олдинлари йирик иншоотлар ичида алоқа сифатини пасайиши ҳоллари, сигнал йўқолиши ёки интернет барқарорлиги бузилиши муаммолари бўлган бўлса, ҳозирда чексиз мулоқот учун мобил алоқа сифати сизни қувонтиради!

Оператор абонентларига максимал қулайликлар яратиш мақсадида мазкур ечимни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жойларда, омма еғиладиган жойларда жорий этишни режалаштирган.

Пресс-хабарда қайд этилишича, UZMOBILE – мамлакатизмда ахборот ва коммуникацион технологиялари соҳасини ривожланишига эътибор қаратган, янги имкониятлар ва абонентлари учун сифатли хизматлар жорий этувчи Миллий мобиль алоқа операторидир.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!