Вазирлик барчани ҳамкорликка чорлайди

  •   DiMaX
  •  1007
  •  26.01.2018 16:04

Вазирлик барчани ҳамкорликка чорлайди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги соҳани ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш йўлида фуқароларни ҳамкорликка чорламоқда. Бу хусусда вазирлик сайтида маълумот берилган.

ЎҚИНГ: Ахборот технологиялари вазирлиги оператор ва провайдерларга муҳим топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича давлат дастурини шакллантириш ва молиялаштиришга оид янги тартиб тўғрисида»ги қарорида ушбу вазирлик зиммасига ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.

Шу муносабат билан, вазирликда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Концепцияда телекоммуникация инфратузилмаси, «электрон ҳукумат», ахборот хавфсизлиги, почта, логистика, АКТ-таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда электрон тижорат соҳаларини ҳамда ривожлантиришга оид инновацион ғояларнинг қамраб олиниши белгиланган.

Бу масалада кенг жамоатчилик фикри ва қарашларини ҳисобга олиш, концепцияни ишлаб чиқишда маҳаллий ва халқаро экспертларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида, барчага концепцияни шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиш имкониятини беради.

Агарда сизда ҳам АКТ соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар, ғоя ҳамда қарашлар бўлса, уларни мана бу манзилда берилган сўровнома орқали тақдим этишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: "Xавфсиз шаҳар" қуришда Ўзбекистоннинг биринчи йирик ҳамкори маълум бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!