Verbatim илғор мини-маълумот ташувчиларни намойиш қилди

Verbatim илғор мини-маълумот ташувчиларни намойиш қилди

Дисклари билан жаҳонга машҳур Verbatim компанияси энди думалоқ дисклар ўрнига маълумотларни сақлаш ва узатишга мўлжалланган портатив хотира флешкалари ишлаб чиқаришга киришган. Улар ёрдамида компьютер, ноутбук, шунингдек iOS ва Android тизими бошқарувидаги мобиль телефонлари орқали юқори суръатда маълумот алмашиш мумкин.
Янги технология сифатида компания илк маротаба симсиз маълумот алмашиш имконини берадиган Wi-Fi MediaShare Wireless Mini, iStore ‘n’ Go Lightning iOS-қурилмаси учун маълумот ташувчи, ноутбук, смартфон ва планшетларнинг USB Type-C туридаги порти орқали улаш мумкин бўлган Store ‘N’ Go Dual USB Drive маълумот ташувчи қурилмасини намойиш қилди.

Verbatim

iOS ва Android смартфон ва планшетларнинг доимий ички хотираси фойдаланувчиларга баъзида ноқулайлик туғдиради. Хусусан, ички хотиранинг етишмаслиги, хотирадан маълумотларни ўчиришга мажбур бўлиш, сафар ёки интернет мавжуд бўлмаган вақтда кутилмаган муаммолар келиб чиқади. Verbatim маълумот ташувчи қурилмалари эса ҳар қандай шароитда маълумотни сақлаш, алмашиш имконини беради.

Verbatim

MediaShare Wireless Mini

MediaShare Wireless Mini 2014 йилда тақдим этилган симсиз хотира флешкасининг янада ихчам талқини бўлиб, унга microSD шаклидаги хотира картаси ўрнатилади. Шундан сўнг фойдаланувчи Wi-Fi симсиз тармоғи орқали планшет ва смартфонидан туриб ундаги маълумотларни бошқаради. Зарурат туғилганида ундан оддий USB-маълумот ташувчи қурилма сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Қурилма бошқа гаджетга уланганда ундан қувват олади ва тўла қувват билан 3 соатгача узлуксиз ишлаши мумкин.

Verbatim

iStore ‘n’ Go Lightning
Номидан кўриниб турибдики, iStore ‘n’ Go Lightning флеш-ташувчи қурилмалардаги Lightning портида фойдаланишга мўлжалланган. Уни iPhone, iPod touch ёки iPad гаджетлари билан ишлатиш мумкин. Металл корпусли қурилма 16, 32 ва 64 ГБ ҳажмдаги талқинлардаишлаб чиқарилмоқда.
iStore ‘n’ Go Lightning’дан фақатгина iOS-қурилманинг ташқи маълумот ташувчиси эмас, компьютернинг USB-порти орқали уланадиган маълумот алмашиш воситаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Verbatim

Store ‘N’ Go Dual USB Drive
Юқоридаги модеь фақатгина iOS-қурилмаларга мўлжалланган бўлса, Store ‘N’ Go Dual USB Drive маълумот ташувчиси USB Type-C туридаги универсал портга эга барча ноутбук, планшет, смартфон ва қурилмаларда ишлатишга мўлжалланган. Маълумот ташувчининг бошқа томонида эса уни USB Type-C мавжуд бўлмаган компьютер билан улайдиган USB Type-A туридаги коннектор ўрнатилган.
Store ‘N’ Go Dual USB Drive’дан мобиль қурилмаларни ташқи хотираси, ПК билан маълумот алмашиш қурилмаси, фильм, фотография ёки мусиқа сақлашда фойдаланиш мумкин. Ушбу маълумот ташувчининг 16, 32 ва 64 ГБ талқинлари мавжуд.

Европада Verbatim компаниясининг мазкур қурилмалари август ойидан сотувга чиқарилади. MediaShare Wireless Mini $27, iStore ‘n’ Go Lightning талқинидан келиб чиқиб $43, $49,99 ва $60, Store ‘n’ Go Dual USB Flash Drive эса $22, $33, $55 доллардан сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!