Видео: Huawei юзни таниш тизими Apple’никидан тезкор чиқди!

  •   DiMaX
  •  1121
  •  19.12.2017 12:24

Видео: Huawei юзни таниш тизими Apple’никидан тезкор чиқди!

Huawei компанияси тайёрлаган қиёфани таниш тизими сканерланаётган юзнинг уч ўлчамли образини яратишда купертинолик гигантнинг Face ID тизимидан анча тезкор эканлиги аниқланди. Демак, назарий жиҳатдан олганда, у фойдаланувчини iPhone X’нинг тизимидан кўра қисқароқ муддатда идентификация қила олади.

ЎҚИНГ: iPhone X’даги Face ID’нинг иккита махфий функцияси аниқланди

Италиянинг NotebookItalia IT-ресурси томонидан намойиш этилган видеороликда бунга гувоҳ бўлиш мумкин. Унда Huawei компаниясининг тадқиқот маркази ходими Мэтью Лиони акс эттирилган.

Лиони юзни таниш технологиясининг асосий ўзига хосликлари ҳақида гапириб берган. Бу технологиянинг асосида яқин майдонга инфрақизил нур юбориш механизми ётади; у фойдаланувчининг юзида нур тўрини туширади. Нур тўри эса юзнинг майда белгиларигача ҳисобга олган ҳолда, унинг рақамли нусхасини шакллантиради.

Қуйидаги видеода буни ўзингиз томоша қилишингиз мумкин:

Хабарга кўра, Huawei яратган юзни таниш тизими Point Cloud Depth Camera деб номланган. Худди Apple’нинг Face ID тизими каби, у ҳам турли ёритилиш шароитларида ва ҳатто мутлақо қоронғида ҳам ишлай билади. Инфрақизил нурлари туфайли, қоп-қоронғи муҳитда ҳам мазкур тизим атиги 400 миллисония давомида фойдаланувчининг шахсини аниқлай қила олади.

ЎҚИНГ: Android учун «дунёдаги энг зўр» юзни таниш тизими Россияда яратилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!