ВИДЕО: Porsche автомобили рулида – Mate 10 Pro смартфони!

  •   DiMaX
  •  1104
  •  24.02.2018 14:34

ВИДЕО: Porsche автомобили рулида – Mate 10 Pro смартфони!

Mate 10 Pro – хитойлик етакчи смартфонсоз Huawei’нинг флагман смартфони бўлиб, 2017 йилнинг кузида намойиш этилган эди. Унинг асосий ўзига хосликларидан бири – «сунъий идрок» тизимига эга бўлган Kirin 970 процессоридир.

ЎҚИНГ: Huawei "сунъий онг"ли Mate 10 флагманларини тақдим қилди

Huawei компанияси куни кеча махсус тажриба ўтказиб, Mate 10 Pro смартфонини Porsche автомобилининг ҳайдовчиси сифатида синаб кўрди. Хитойлик смартфонсоз бу билан ўз ишланмаси бўлмиш флагман смартфони ҳамда унинг «сунъий онг»ли процессори имкониятларини намойиш этишни назарда тутган.

Хулласи калом, тажрибада қимматбаҳо Porsche Panamera автомобилининг бошқарувини ҳайдовчи сифатидаги Mate 10 Pro смартфонига топширишди. У ўз камераси орқали йўлни «кўриб», машинага тегишли буйруқлар бериб, рулни бошқариб борди. Автомобилнинг йўлига тирик итни қўйиб қўйишди; Kirin 970 уни ўз вақтида «пайқаб қолиши», тўқнашувнинг олдини олиши керак эди.

Мана, тажриба акс эттирилган видеолавҳани томоша қиламиз:

Гувоҳи бўлганингиздек, «ҳайдовчи» Mate 10 Pro ўзининг «сунъий ақл»ли процессори шарофати билан йўлдаги итни ўз вақтида «кўриб қолди» ва уни айланиб ўтди.

Huawei муҳандисларининг таъкидлашларича, бу – ҳали смартфонлар тараққиётидаги биринчи қадамлардир. Келажакда уларнинг имкониятлари янада кенгайтирилади. Бунга ишонса бўлади, зеро, хитойлик смартфонсоз «сунъий идрок»ли Kirin 970 тақдимотидан аввал: «Mate 10 – бу шунчаки смартфон эмас, балки онгли машинадир», дегани ўз исботини топмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei мақтанди: «Бу сизга смартфон эмас!» (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!