ВИДЕО: қайишқоқ OLED-экранли буклама смартфонни ишлаётган ҳолатида кўринг!

  •   DiMaX
  •  861
  •  13.04.2018 12:27

ВИДЕО: қайишқоқ OLED-экранли буклама смартфонни ишлаётган ҳолатида кўринг!

2017 йилдан буён кўплаб етакчи технокомпаниялар букланувчи дисплейга эга мобил қурилма яратиш устида ишлашмоқда. Ҳатто айрим смартфонсозлар бундай девайс учун патент олишган ҳам.

ЎҚИНГ: Huawei яна олдинда: илк қайрилма смартфонни шу йилдаёқ кўрамиз!

Тайвань Саноат технологиялари илмий-тадқиқот институти ходимлари эса аллақачон шундай смартфон прототипини тайёрлашга ҳам улгуришибди! Унда OLED – органик ёруғлик диодлари технологиясига асосланган қайишқоқ дисплей қўлланган.

Мана, ўзингиз томоша қилинг-да:

Қайишқоқ дисплейли буклама смартфонлар яратишдаги асосий муаммолардан бири – бундай қурилмаларнинг яроқлилик муддати узоққа бормаслигидир. Юқоридаги прототипни ишлаб чиққан ходимларнинг таъкидлашларича, у тижорат мақсадида чиқариладиган маҳсулотга максимал даражада яқинлаштирилган. Ушбу қурилма 200 000 марта очиб-ёпишга мўлжалланган; ҳатто кунига 150 марта очиб-ёпганда ҳам бундай смартфонни тахминан 4 йил ишлатиш мумкин.

Шундай форм-факторга эга смартфонларни яратиш устида Samsung, Huawei, LG ва ҳатто Apple ҳам ишламоқда.

ЎҚИНГ: Буклама iPhone’нинг чиқиш вақти айтилди (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!