Видео: рақсга тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордлари китобига киритилди

Видео: рақсга тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордлари китобига киритилди

WL Tech компаниясининг роппа-роса 1069 дона беозор Dobi роботлари бир вақтнинг ўзида металл қад-қоматларини мусиқий ҳаракатларга мослаб рақсга тушиб, рақсга тушаётган роботлар сонининг кўплиги бўйича жаҳон рекордини янгилади.

Митти роботлар рақси

Бу митти гаджетларнинг саъй-ҳаракатлари беҳуда кетмади ва улар жаҳоннинг энг донгдор нашрига киришга муваффақ бўлдилар. Уларнинг рақсларига сиз ҳам баҳо беринг.

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ташкил қилинган ғаройиб рақс шоусида бирор бир робот панд бермади ва барчаси бекам-кўст ҳаракат қилди.

Уларнинг қўлидан яна нима келади?

Dobi роботлари рақс ҳаракатларидан ташқари, қўшиқ ҳам куйлайди, боксга тушади ҳамда «кунг-фу» билан шуғулланади.

Аввалги рекорд

Dobi роботларига қадар, 2016 йилда 1007 дона QRC-2 роботлари бир вақтнинг ўзида рақсга тушиб, жаҳон рекордини ўрнатишган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!