Vivo сканерли экранга эга илк смартфонни тақдим қилди

Vivo сканерли экранга эга илк смартфонни тақдим қилди

Сўнгги йилларда бу технология ҳақида тинимсиз ёзилди, унинг тақдимоти номдор брендларнинг смартфонларида кутилди. Номи чиқмаган Vivo компанияси эса биринчилардан бўлиб бундай девайслар ишлаб чиқаришини маълум қилди. Ниҳоят, АҚШ да ўтаётган халқаро кўргазма доирасида, кеча бармоқ изи сканери экранидан ўрин эгаллаган жаҳондаги илк смартфон тақдим қилинди. Clear ID FS9500 деб ном олган датчик Synaptics компанияси томонидан яратилган.

Vivo ҳозирча бу смартфон номини маълум қилмаган. Пресс-релизда ёзилишича, бармоқ изи сенсори текширувни 0,7 секундда амалга оширади. Айни пайтда эса смартфонлардаги анъаанвий датчиклар учун 0,2 секунд керак бўлади. Гарчи, ўртадаги вақт тафовути 3,5 баробар бўлса ҳам, амалда фойдаланувчи учун бу оралиқ сезилмайди.

Vivo смартфони экранидаги биометрик датчик ўз ишини бажариши учун бармоқни экрандаги муайян жойга қўйиш, дисплейни бармоқ билан секин босиш керак бўлади. Идентификация муваффақиятли ўтиши учун экраннинг одатдагидан қаттиқроқ босиш керак.

CES 2018 кўргазмаси доираси компания бу смартфон намунаси эмаслиги, уни яқин орада тақдим этиши ва оммавий ишлаб чиқаришини маълум қилган.

2018 йилда бармоқ сканери виртуал кўринишда экрандан ўрин эгаллаган бир неча ўнлаб смартфонларнинг тақдим қилиниши кутилмоқда. Уларнинг барчасида AMOLED-экран ўрнатилади. Боиси, бошқа матрицалар бу технологияни қўллаб-қувватламайди. Clear ID FS9500 сканери фақатгина органик OLED-дисплейларга мўлжалланган. Бу дегани бу йилдан бошлаб кўпчилик одатдаги IPS-матрицалардан воз кеча бошлайдилар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.