«ВКонтакте»да РФ университетлари маърузалари онлайн-трансляция қилинади

«ВКонтакте»да РФ университетлари маърузалари онлайн-трансляция қилинади

Россия Федерацияси Таълим ва фан министрлиги мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртларидаги илмий маърузаларни онлайн тарзда трансляция қилишни йўлга қўйди. Улар «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирда узатилади, дея хабар қилади министрлик сайти.

Министрликнинг мазкур ижтимоий тармоқдаги расмий ҳамжамияти орқали МГУ, СПбГУ, ИТМО, МГТУ, МАИ, МФТИ каби кўплаб илғор университетлардан трансляция қилинади.

Онлайн маърузалар турли соҳаларга мансуб бўлиб, уларнинг тартиби билан «ВКонтакте»даги Россия Федерацияси Таълим ва фан министрлиги ҳамжамияти саҳифаси орқали батафсил танишиш мумкин.

Тўғридан-тўғри трансляциялар ижтимоий тармоқнинг барча фойдаланувчилари учун очиқ тарзда йўлга қўйилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.