VLC медиаплеерида 360 градусли видеоларни кўриш мумкин бўлади

VLC медиаплеерида 360 градусли видеоларни кўриш мумкин бўлади

Деярли барча видео форматларини қўллаб-қувватлайдиган VLC медиаплеерида 360 градусли видеоларни кўриш имконияти пайдо бўлди. Ҳозирча бундай функция Windows ва macOS платформалари учун синовдан ўтказилмоқда. 3D News нашрининг ёзишича, мазкур янгилик медиаплеернинг VLC 3.0. версияси орқали барча фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этилади.

Ушбу имкониятни плеерга қўшиш учун VLC муаллифи VideoLan 360 градусли камералар ишлаб чиқарадиган Giroptic компанияси билан ҳамкорлик қилган. Намойиш бурчагини сичқонча ёки клавиатура орқали бошқариш мумкин. VideoLan бундай функцияни тез орада плеернинг мобил иловаларига татбиқ этишга ваъда берган. Бундан ташқари, VLC плеерига яқинда 360 градусли овоз функцияси ҳам жорий қилиниши ҳақида ҳам хабар берилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!