WhatsApp гуруҳли овозли ва видеосуҳбатларни синовдан ўтказмоқда

WhatsApp гуруҳли овозли ва видеосуҳбатларни синовдан ўтказмоқда

Оммабоп WhatsApp мессенжери жамоаси iOS операцион тизими бошқаруви остида ишловчи қурилмалар учун янги имкониятларни синаб кўрмоқда. Бу ҳақда WABetaInfo нашри хабар берган.

Янги имкониятлар мессенжер фойдаланувчилари орасида гуруҳ тарзидаги овозли қўнғироқлар ва видеоқўнғироқларга алоқадор.

Буни WhatsApp иловасининг iPhone учун ишлаб чиқилган сўнгги бета-талқинидан топилган кодга қараб аниқлашган. Хабарда айтилишича, WhatsApp 2.17.70 талқинида гуруҳли овозли қўнғироқларга ишора қилувчи кодлар кўп, гуруҳ тарзидаги видеоқўнғироқ эса биттагина жойда эсланади.

Айтиш керакки, WhatsApp мессенжерини iOS тизимли девайслар учун мана бу, Android-қурилмалар учун эса мана бу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.