WhatsApp’нинг янги версияси iPhone’да хотира билан боғлиқ муаммоларни пайдо қилмоқда

WhatsApp’нинг янги версияси iPhone’да хотира билан боғлиқ муаммоларни пайдо қилмоқда

WhatsApp оммабоп мессенжерининг iOS учун мўлжалланган янги версияси устидан кўплаб фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда шикоят қилмоқда, деб ёзади  «Hi-tech.mail.ru». Уларнинг таъкидлашича, дастур янгиланганидан сўнг бўш хотирани эгаллаб олмоқда.

Янгиланмага берилган таърифда айтилишича, WhatsApp’нинг янги версияси батарея зарядини унчалик фаол равишда сарфламайди, Бундан ташқари, ишлаб чиқувчилар дастурнинг мультимедиали контент билан ишлаш хусусиятини яхшилади.

Аслида эса янги версия iPhone ва iPad’нинг бўш хотирасини шиддат билан тўлдиради, натижада бошқа дастурларда муаммолар юзага келади. Шунингдек Apple гаджетларининг автономлиги жиддий тарзда пасаяди.

Ушбу муаммолар ечими топилганича йўқ.

Манба: Daryo.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!