Windows 10 Mobile «вафоти»ни Microsoft тан олди

Windows 10 Mobile «вафоти»ни Microsoft тан олди

Microsoft’нинг корпоратив вице-президенти Жо Белфиор (Joe Belfiore) ўзининг расмий Twitter-аккаунтида бир қатор твитлар туркумини эълон қилди. Уларда Windows 10 Mobile платформасининг умри тугаганлиги тан олинган, деб ёзади windowscentral.com сайти.

Белфиорнинг сўзларига кўра, Microsoft чет дастурчиларни Windows 10 Mobile учун иловалар ишлаб чиқишга рағбатлантириш учун кўп ҳаракат қилган. Жумладан, уларга ҳақ тўлаган, улар учун махсус ечимлар тақдим этган... Шунга қарамасдан, Windows 10 Mobile базасидаги смартфон фойдаланувчилари жудаям кам. Шу боис ҳам бу йўналишдаги ишланмаларга кўпчилик дастурчилар қизиқмаган.

Натижада Microsoft энди бу платформа учун янги имкониятларни, унинг кейинги версияларини чиқармасликка қарор қилган. Бироқ у Windows 10 Mobile’ни қўллаб-қувватлашда, хатоларини тўғирлаш ва унинг учун хавфсизлик борасидаги янгиланишларни чиқаришда давом этаверади.

Шу билан бирга, Белфиор фойдаланувчиларга, ўзлари учун қайси платформа қулай бўлса, ўшанга ўтишларини маслаҳат берган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.