WWW ва HTML ҳақида

WWW ва HTML ҳақида

WWW(World Wide Web) номи Тим Бернерс Ли томонидан CERN (европа ядро маркази тадқиқотчилари) лабороториясида киритилган бўлиб, бутун жаҳон ўргимчак тўриси деб аталади.

WWW да турли йўллар орқали тегишли маълумотга (матн, расм, видео,…) етиб бориш ва уни кўриш мумкин. WWW да нуқталар ролини компьютер ўйнайди яъни компьютер IP адресслари. Йўллар сифатида асосан телефон йўллари, симсиз алоқа йўллари ва махсус тармоқлар ишлатилади. Интернетда бирор бир сайт номини киритсангиз, сиз шу сайт сақланган серверга мурожаат қилган бўласиз, яъни компьютер адреси (IP адресс)ни киритган бўласиз.
Фойдаланувчиларга қулайлик туғдириш мақсадида IP адресслар матн кўринишига келтирилган (еслаб қолишда қийинчилик бўлмаслиги учун). Мисол учун, http://www.sayt_номи.uz, шу номга оид адрес 190.25.150.2 шаклида бўлиши мумкин. Бундан хулоса чиқадики, сайт адресига сайт номи ёки сервернинг сонли адресини ёзиб кириш мумкин.

WWW ёки Wеb да маълумотлар гиперматнли ҳужжатлар шаклида олинади. Гиперматннинг ўзи эса бошқа матнли ҳужжатларга йўл кўрсатади. Демак, матнлар қайси мамлакатнинг серверида туришидан қатъи назар, тезда ўтиш имкониятини беради. Матнлар билан бир қаторда Wеb ҳужжатларида рангли ҳаракатдаги тасвирларни, турли видео клипларни, умуман мултимедиа маълумотларини ҳам кўриш мумкин. Wеb да маълумотлар саҳифа кўринишида берилади. Бу саҳифалар одатда, HTML ҳужжат, яъни HTML (Hyper Text Markup Language – гипперматнни белгилаш тили) тилида (умумий ҳолда тил дейилмоқда, аслида дастурлаш тили эмас) ёзилган ҳужжат деб қаралади. Бу ҳолда ёзилган ҳужжатларни кўриш учун махсус дастурлар ишлатилади. Бундай дастурлар Browser’лар дейилади. Броузерлар гипперматнли(кодли) саҳифаларни фойдаланувчи тушунадиган тилга ўзгартириб беради. Бу дастурларнинг бир қанча турлари мавжуд. Хусусан улардан кўп ишлатиладигани Internet Explorer, Opera, Chrome, Mozilla ва бошқалардир. Ўз навбатида бу Browser’лар ҳам ўз версияларига эга. Windows муҳитида стандарт ишлатиладиган Browser бу Internet Explorer’дир.

Ҳужжатни барча компьютерлар тушунадиган ҳолда кўрсатиш учун компьютерларнинг тушунадиган ягона тилини билиш лозим бўлади. Шу сабабли World Wide Web’да қўлланиладиган HTML тили барпо этилди. Ушбу тилни биринчи бўлиб Тим Бернерс Ли ишлаб чиқди.

WWW системасидан қандайдир ҳужжат ёки хабар олсангиз, экранда яхши форматланган, ўқиш учун қулай матн пайдо бўлганлигини кўрасиз. Бу шуни англатадики, www ҳужжатларида маълумотларни экранда бошқариш имконияти ҳам мавжуд. Сиз фойдаланувчининг қайси компьютерда ишлашини билмайсиз ва www ҳужжатлар аниқ бир компьютер платформаларига мўлжалланган ёки қайсидир формат билан сақланишини олдиндан айта олмайсиз. Аммо компьютерда ишлаётган фойдаланувчи қайси терминалда ишлашидан қатъи назар яхши форматланган ҳужжатни олиши керак бўлади. Бу муаммони HTML андоза тили ҳал қилади. У ҳужжатнинг тузилишини ифодаловчи унча мураккаб бўлмаган буйруқлар мажмуидан иборат.

HTML WWW системаси учун ҳужжат тайёрлашда ишлатилади. HTML тили биз билган C++, Жава ва бошқа дастурлаш тиллари каби тўғри маънодаги дастурлаш тили ҳисобланмайди. HTML ёрдамида операцион тизимларда ишлайдиган тўлақонли дастур ёза олмаймиз (html da for, if, while каби буйруқлар йўқ). HTML бу Интернет тармоғидаги Wеb – серверида жойлаштирилган ҳужжатларни кўриш имкониятини берадиган саҳифалар яратишга мўлжалланган гипермaтнни белгилаш тили ҳисобланади.

HTML гипперматн тилидаги буйруқлар тег (tag) лар дейилади. Ҳар бир тегнинг ўз вазифаси бўлиб, матн ва бошқа маълумот турларини фойдаланувчига қулай шаклда eтказиш учун хизмат қилади. Бу гипперматн тилининг ҳам ўз версиялари мавжуд, чиқариладиган ҳар бир версияда HTML гипперматн тилига янги теглар қўшилиб борилади ва шу тариқа ривожланиб боради.

Манба: ITportal.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!