Хабаровскда бетакрор суперкомпьютер яратилди

  •   DiMaX
  •  1140
  •  06.07.2017 11:16

Хабаровскда бетакрор суперкомпьютер яратилди

Россиянинг Хабаровск шаҳридаги «Центр данных ДВО РАН» жамоавий фойдаланиш марказида ўзига хос суперкомпьютер яратилиб, фойдаланишга жорий этилди. У сунъий онг ва машина ўрганиши соҳаларидаги масалаларни ечишга мослаштирилган, деб хабар беради «Интерфакс».

«Янги суперкомпьютер сониясига 55 триллион операцияни бажара олувчи самарадорликка эга бўлган энг янги гибрид архитектура базасида яратилди. Унинг ресурслари компьютернинг «кўриши» ва суратларни қайта ишлаш алгоритмлари устида ишлаш тадқиқотларига, шунингдек, Марказ фойдаланувчиларининг сонли ҳисоб-китобларини бажаришга йўналтирилади», дея таъкидлашди Россия Илмий ташкилотлар федерал агентлигида.

Суперкомпьютернинг самарадорлиги керакли керакли ресурсларни кутиш вақтини камайтиради ҳамда сонли ҳисоб-китобларнинг амалга оширилишини тезлаштиради. Пировард натижада, буларнинг барчаси ўтказилаётган илмий тажрибаларнинг самарадорлиги ошишига олиб келади.