XGIMI H1 – уй кинотеатри вазифасини бажарадиган проектор

XGIMI H1 – уй кинотеатри вазифасини бажарадиган проектор

XGIMI компанияси Indiegogo платформасида H1 номли универсал проекторни тақдим қилди. Мазкур проектор ёрдамида деворга 300 дюйм диагональ бўйича тасвирларни Full HD форматда намойиш қилиш мумкин. Шунингдек, проекторга ҳар бири 44 миллиметрли иккита Harman/Kardon динамиклари ўрнатилган бўлиб, улар уй кинотеатрида кўзда тутилган карнайлар тизимининг ўрнини эгаллаши мумкин.

XGIMI H1 проекторининг максимум ёрқинлиги 900 люманни ташкил қилади. Проектор 2D видеони оптик линзалар ёрдамида 3D форматга ўзгартира олади. Қурилмага 4 ядроли, Mali-T760 MP4 график адаптерига эга Mstar 6A928 процессори ҳамда 3 ГБ тезкор хотира ўрнатилган.

5P3RnOFS9ZliA8DPRZBrtTpFtG84

Энг қизиғи, XGIMI H1 проектори Android операцион тизимида ишлайди, бу унга турли гаджетларни улаш имкониятини беради. Проекторни махсус пульт ёки Android/iOS платформасидаги смартфонларга ўрнатиладиган илова орқали бошқариш мумкин.

XGIMI H1 699 АҚШ доллари нархида Indiegogo платформасида сотувга чиқарилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!